Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Имонли бўлсак ҳам ўз истакларимиз бор. Баъзида уларга жуда муҳтожмиз деб ўйлаб, Худони шоширишни истаймиз. Аммо Худованд биздан истакларимизни Унга топширишимизни ва Унга мунтазир бўлишимизни истайди. Бироқ муаммо шундаки, истагим қанчалик кучли бўлса, унга эришиш учун ҳавотирим шунча кучли бўлади, чунки истагим тезда амалга ошмайди. Шундай қилиб, агар бирон нарсага ғайирлигингиз келаётган бўлса, ўзингизга савол беринг… Истагингиз амалга ошмаётганидан ёки сиз истаган йўл билан, сиз истаган вақтда амалга ошмаётганидан ғайирлик келиб чиқмаяптими? Шунинг учун Каломда шундай ёзилган: Унинг олдига қўй, Эгамизда сабрли бўл. Яъни истагинг амалга ошиши учун Унга тўлиқ итоатда бўл. Агар истакни сизнинг юрагингизга Худо солган бўлса, сабр қилиб кутинг.
Narrator 2 Бу истагингизга эришишингиз учун Худо керак бўлса ерни ҳам осмонни ҳам жойидан қўзғатади. Забур 36 боб 7 оятда Худованд бизга қарата: “ … Мунтазир бўл Эгамизга”, дейди. Эгамизга мунтазир бўлиш менга ҳам ёқмайди. Мунтазир бўлиш, интизор бўлиб кутиш дегани. Истагимиз қанчалик кучли бўлса, кутиш шунчалик оғир бўлади. Қанчалик кучли ҳоҳласам, шунчалик тезроқ эришишни истайман. Одатда, Худо тезроқ ишлашини ҳоҳлаймиз. Агар У доно, ҳамма нарсани биладиган, оқил ва қудратли бўлса, мен сўраётган нарсани беришни орқага суришини қандайдир сабаби бўлиши керак. Мана шу нарса одамларни ташвишга солади. Мен сўраган нарсамни олишим керак ва шу бугун олишим керак. Агар пулингиз бўлса, истаганингиздан ҳам кўпроғини олишингиз мумкин, лекин бу нарса сизга қимматга тушади. Лекин Калом Эгамизга мунтазир бўл, дейди. Кутиш эса қийин.
Narrator 1 Каломнинг асосий тамойилларидан бири – кутишни ўрганиш. Буни Худо яхши билади. Чунки кутиш орқали биз Худога шундай деган бўламиз: “Мен Сенга ишонаман. Раббим, Сенинг донолигингга ишонаман. Сенинг билимларингга ишонаман. Менга бўлган севгингга ишонаман. Менга энг яхши нарсаларни тилашингга ишонаман”. Мана шу – ишонч, шундай экан Унга топширинг ва сабр қилинг. Мунтазир бўлинг. Ўттиз уч ёки ўттиз бешга чиққан жувон ҳали турмушга чиқмаган бўлса, ташвишга тушади. Ёлғиз қолиб кетишдан чўчийди. Нима деб ўйлайсиз, бу қизга уйланадиган эркак қаердалигини Худо билмайдими? Албатта билади. Сиз учун Худо танлагани муҳимми ёки ўзингиз танлаганингиз муҳимми? Мен учун Худо танлагани муҳим, лекин аллақачон ўттиз бешга кирдим, дерсиз. Сиз ҳозир турмуш қуришга тайёрланяпсиз холос.
Narrator 2 Ҳаммамиз камолга етишимиз керак. Худо нима қиляпти? У бизни ўстиряпти. У бизни ўстиришдан ҳеч қачон тўҳтамайди. Биз муҳим ўгитлардан бири – кутишни ўрганишимиз керак. Ёшлик пайтингизни эсланг. Кичкина боласиз. Дастурхон атрофида ўтирибсиз, қорнингиз жуда оч. Ўша куни уйингизда меҳмонлар ҳам бор. Улар фақат гаплашиб ўтиришибди, сиз эса ортиқ чидай олмай, овқатга қўл узатдингиз. Шу пайт онангиз “йўқ — шошма” деди. Бу сўз ҳеч кимга ёқмайди. Биз ҳам Худога шундай қиламиз. Худойим, бундай қилсам бўладими? Аслида, биз ҳали улғайишимиз керак. Улғайиш дегани – Худонинг ҳаётимиздаги ажойиб, мукаммал ва ҳимояланган вақтини кутишни ўрганиш деганидир. Агар Ундан энг яхши нарсаларни олишни истасам, сабр билан Уни кутишим керак. Азизлар, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан Худо ҳақида кўпроқ маълумотларни топасиз.