3:08

Мукофотлаш

MP3

«Эй севганларим, сизларни синаш учун бошингизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқеа деб, ҳайрон бўлманглар. Аксинча, Масиҳнинг қанча азобларига шерик бўлаётган бўлсангиз, шунча хурсанд бўлинглар! Шунда У шон-шараф ила осмондан тушиб зоҳир бўлгач, кўнглингиз яна кўпроқ қувончларга тўлади» (1Бут 4:12-13).

Ассалому алайкум. Кўпчилик ота-оналар ва бошлиқлар, мукофотлашни қўл остидагилар ва фарзандларининг тўғри иш қилишга ва яхши ҳаракат қилишга ундайдиган самарали восита деб билади. Қўл остимиздагилар ёки фарзандларимизда яхши таасурот қолдириш учун яхши иш қилганларида мукофотлаб, ёмон иш қилганларида жазолаймиз. Масалан, тўрт ёшли ўғлингиз ёки қизинги ўз жойини ўзи йиғиштириб қўйганида, бу ишни ўзи мустақил қилгани учун уни музқаймоқ ёки шоколад билан мукофотлайсиз. Ақлли ота-она сифатида мукофотлаш усули фарзандларни шу ишларни қилишга мажбур қилаяптими, демак яхши усул, деб ўйлаймиз. Аммо фарзандларни тарбиялашда, бирор нарсани қилиш эвазига у ёки бу нарсага эга бўлишга ўргатиш, жуда катта хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин. Фарзанд қиладиган ишини, шунчаки бу унинг вазифаси бўлгани учун эмас, шу ишни қилса бирор нарсага эга бўлишини билгани учун қилади. Аниқроғи, нима учун шу ишни қилиши кераклигини тушуниб етмайди. Унинг фикри ҳаёли бирор нарсага эга бўлиш билан банд бўлади. Фарзанд фарзанд сифатида, ота-онага бўйсуниши, ўзига бириктирилган ишларни ўз вақтида қилиши, ўзининг ётоғини тартибга келтирилиши, хуллас қила олиши мумкин бўлган ҳамма ишларни қилишга мажбур. Бу унинг вазифаси. Агар оилада фарзанд тарбиясида мукофотлаш усулини нотўғри ишлатсак, болалар юқоридаги ишларни ўзининг вазифаси деб тушунмайди. Болаларни бундай усул билан тарбиялаш, доимо бирор ишни қилганида, бирор ёқимли мукофот бериш билан, уларни ҳақиқий ҳаётга тайёрлай олмаймиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ҳар доим ҳам қилган яхши ишингиз учун мукофот олганмисиз? Баъзида мукофот эмас, қилинган яхшилик учун жабр кўришга ҳам мажбур бўласиз. Шу нарсалар сизнинг бошингизга тушибдими, бир кун келиб, оилада қилган вазифаси учун мукофотланишга ўрганган болангизнинг ҳам бошига тушиши мумкин. Шундай пайтда у эсанкираб қолмайдими? Қаттиқ азобланмайдими? Шунинг учун ҳам фарзандга кичиклигиданоқ, яхшилик билан ёмонликни, ўз мажбуриятларини ҳеч қандай мукофот кутмасдан бажаришни, баъзида қилинган яхшилик эвазига азоб чекиш ҳам мумкинлигини ўргатиш лозим. Фарзандингиз яхши иш қилиб, ёки ўз вазифасини аъло даражада бажариш билан сизни хурсанд қилган бўлса ҳам, мукофотлашни ўйлаб кўринг. Мукофотлашни жуда истаётган бўлсангиз, унга бирор кичик мукофот беринг ва ҳар доим ҳам қилган вазифаси учун мукофот олавермаслигини тушунтиринг. Худо ҳам Унга садоқатли бўлганларни мукофотлашга ваъда берган, аммо бунинг учун кутишимизга тўғри келади. Фарзандларингиз ҳам шуни англашларига ёрдам беринг. Қизингиз ҳамма айтилган ишларни ўз вақтида ва хатосиз бажарган бўлса, унга шу ишларни доимо шундай бажариб турса, бир кун у ёқтирган музқаймоқ ёки шоколадни олиб беришга ваъда беринг. Шунда фарзандингиз, бир марта қилган ишини, доимо қилиб туришга ва мукофотини кутишга ўрганади. Биз ҳам Худога садоқатли бўлиб, Унинг амрларига амал қилиб, келажакда бизга насиб бўладиган мукофотни кутиб яшаймиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top