3:28

Муқаддас Руҳга тўла бўлиш

MP3

Narrаtor 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Яқинда бир аёл билан гаплашганимда, “Менга Исо Масиҳ керак эмас, мен ўзим етарлича яхши одамман. Мен умрим давомида ҳеч қандай ёмон иш қилмаганман, бировларнинг ҳақини емаганман, қўлимдан келганича ҳар куни ҳаммага яхшилик қилишга ҳаракат қилиб яшаб келаяпман. Худо кўрувчи Худо, шунинг учун У мени жаннатга лойиқ кўради, деб ўйлайман”, деди. Чиндан ҳам ҳаётда кўп яхши ишлар қиладиган одамларни кўрасиз. Улар ўзларининг кучи билан ишини яхши бажаради. Аммо бу Худога етарлими? Худованд Эски Аҳдда, гуноҳкор инсоннинг қилган яхши ишлари Унинг назарида ифлос латталар каби эканлигини айтган. Шунинг учун ҳам бизга Худонинг қурбонлиги керак. Қурбонликни қабул қилганимиздан кейин ҳам, Худо буюрган ишларни ўз кучимиз билан қила олмаймиз. Шунинг учун ҳам У бизга Муқаддас Руҳини берган.

Narrаtor 2 Агар биз ўз кучимиз билан Худо буюрган ишларни қилаётган бўлсак, унда фақат ярим кучимиз билан ишлаётган бўламиз. Ҳаётимда фақат ярим кучим билан ҳаракат қилиб яшашга тайёрманми? Аъло даражада бажариш имконим бўла туриб, яхши даражага рози бўламанми? Бутун кучимни сарфламасдан фақат бир қисмини сарфлашга тайёрманми? Муқаддас Руҳга тўлган инсонлар ҳеч қачон ўзларининг жисмоний кучига таяниб иш кўрмайдилар. Муқаддас Руҳга тўлган инсонлар ҳеч қачон бошқаларга нисбатан қўпол, ишларига беэътибор, маъсулиятларига бефарқ бўлмайдилар. Агар ҳар бир имонли киши эрталаб Муқаддас Руҳга тўлиб уйғонганида, ўзларини бутунлай Худога бағишлаб, ишга борганда бор кучи билан ишлаб, қўлидан келганча ҳаракат қилганларида, ишлари янада самарали, муносабатлари илиқроқ, руҳлари тетик, қалблари қувончга тўла, бундан ташқари пуллар кўпроқ бўларди.

Narrаtor 1 Бундай одамлар қанча кўп бўлса, пул ҳам шунча кўп бўларди. Қилаётган ишларига бефарқ ва маъсулиятсиз кишиларга қарасангиз, улар ҳеч қачон бор кучи билан ишлашни истамасликларини кўрасиз. Улар “Бошқалар турганда нима учун буни мен қилишим керак” дейишади. Сизларга бир нарсани айтай. Агар сиз ҳам шундай бўлсангиз, ҳеч қачон Муқаддас Руҳга тўлмайсиз. Муқаддас Руҳ нима қилишини биласизми? У танамизга қувват беради, онгимизни тиниқлаштиради ва қалбимизга оташ беради. Қодир Худога ўзимизни бағишлашимиз, Уни севишимиз ва Унга итоат қилишимиз учун куч беради. У учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз, Унга боримизни беришни истаймиз. Худо биздан талаб қилган ишларни қила олишни ҳоҳлаймиз. Бир нарса аниқ. Худо ҳеч қачон сиздан Муқаддас Руҳнинг ҳузури ва қудратидан ортиқ нарсаларни қилишингизни талаб қилмайди.

Narrаtor 2 Биз ўз танамиз ва кучимиз билан ишга киришганимизда, кўнгилдагидек қила олмаймиз, буни ўз бошимдан ўтказганман. Чунки бунга Худони аралаштирмаганмиз. Биз баъзи пайтларда Худодан кўра ўзимизга кўпроқ ишониб қоламиз. Бироқ У биздан талаб қилган, бизни даъват қилган ишларни қилишимиз учун бизга донолик, ақл-фаросат, куч-қувват беришга ва Худонинг Руҳига ўзимизни топширганимизда бизни муваффақиятга эриштиришга ваъда берган. Чунки биз бу ишларни қилишимизда бизга йўл-йўриқ кўрсатиши, куч-қувват ва донолик бериши учун Унга қараяпмиз, Унга суяняпмиз, Ундан умид қиляпмиз. Ҳар бир имонли киши Худо уни даъват қилган ишларни қилиш учун Худо Руҳининг ҳузури ва қудратини олишга ҳақли. Сизни яратган ва сизни даъват қилган ишларни қила олишингиз учун сизни лаёқатли қилган Қодир Худога ишонинг. Ўзингизни Унга топширинг ва У сиз учун нималар қилишини кузатинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top