3:29

Ўз кучига ишониш

MP3

Narrаtor 1 Ассалому алайкум қадрдон. Баъзан боши берк кўчага кириб қолган, ишлари яхши эмас, мушкул аҳволга тушиб қолган инсонларни кўраман. Улардан нималар бўлаётганини сўраганимда, кўпинча улар ўзларига, ўзларининг кучига ишонганларини айтишади. Улар ўзларининг билимларига ва тажрибаларига ишонишди. Яна кимнингдир гапларига ишонишди. Бундан ташқари, ҳаётда кимгадир ишонишади. Бирор ишга қўл уришдан олдин, буни кимга ёки нимага ишониб қилаётганингизни ўйлаб кўринг. Ўз кучингизга ёки бирорта одамнинг берган ваъдаларига ҳам ишонманг. Фақат сизни яратган ва сизни даъват қилган ишларни қила олишингиз учун сизни лаёқатли қилган Қодир Худога ишонинг. Ўзингизни Унга топширинг ва У сиз учун нималар қилишини кузатинг. Кимдир “Менинг яхши ишларимни одамлар кўриши учун реклама қилмоқчиман” дейди. Яхши ишларингизни Худо кўриб турганига ишонинг.

Narrаtor 2 Худо яхши ишларингизни кўрганида сизни Ўзи истаган жойга олиб бориш учун одамларни қандай йўналтиришни билади. Сиз кичик бир жойда яхши ишлар қилсангиз, Худо сизни Ўзи истаган каттароқ жойга қўяди. Нима учунлигини биласизми? Чунки қаерда бўлсангиз ҳам Қодир Худога содиқ эканингизни исботладингиз. Исо Масиҳ ҳам “Юқоридан қудрат келиб сизларни қамраб олмагунча Қуддус шаҳрида қолинглар” деган. Ҳаётингизда, ишхонангизда бўлаётган нарсалар сизга маъқул келмаётган бўлса, сиз Муқаддас Руҳга тўлишингиз ва шундай айтишингиз керак: “Худойим, мана менинг ҳаётим. Шу ондан бошлаб Сенинг нима қилишингни кўрмоқчиман. Ўзим нималар қилганимни биламан, Раббим, ҳаммасини барбод қилдим. Энди Сенинг нима қилишингни кўрмоқчиман”. Ишонинг, Худованд ҳаётингизда қилган ишларни кўриб ҳайратга тушасиз. Неча ёшдалигингиз ёки касбингизнинг аҳамияти йўқ. Худо сизнинг ҳаётингизда ноодатий усулда ишлашни бошлайди.

Narrаtor 1 Нима бўлишидан қатъий назар У ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида иштирок этишни ҳоҳлайди. Моддий томондан жиддий қарор қилишингиз керак бўлганида бошқа одамларнинг гапларига қулоқ тутасиз. Лекин нима учун Худога қулоқ солмайсиз? Сиз “Худони қандай эшитаман?” дейсиз. Уни қандай эшитишни билмайсизми? Ундан шундай сўранг: “Худойим, буни қандай қилишни ҳам тушунмайман. Муқаддас Руҳга тўлган, Сенинг принципларингга амал қиладиган, уларни менга тушунтира оладиган ва менга тўғри қарор қилишда ёрдам бера оладиган бирон кишини менга юбора оласанми?” Худо буни албатта қилади. Атрофимизда Муқаддас Руҳга тўла, нима қилишни ва қандай қилишни билишни истаган солиҳ инсонларга ёрдам беришга тайёр солиҳ инсонлар кўплаб топилади. Қулоқ солинг, бу нарса сиз билан биздаги ғайритабиий ҳаётдир.

Narrаtor 2 Шунинг учун Исо Масиҳ шогирдларига: “Юқоридан қудрат келиб сизларни қамраб олмагунча кутинглар, деган. Демак, бизларнинг ҳар биримиз Муқаддас Руҳга тўлганмиз ва У бизни даъват қилган ишларни бажаришимиз учун ҳар биримиз Худо Руҳини ёрдамга чақиришга ҳақлимиз. У бизни муқаддас ҳаёт кечиришга даъват этган. “Муқаддас ҳаёт” кечириш қандай бўлади? Биринчи Бутрус китобида биз У каби муқаддас ҳаёт кечиришимиз керак, деб айтилган. Бу гуноҳсиз ҳаёт кечириш, деганими? Агар бу гуноҳсиз ҳаёт кечириш, дегани бўлса, мен таслим бўламан ва қолган ҳамма одамлар ҳам шундай қилишлари керак. Бироқ, муқаддас ҳаёт кечириш – гуноҳсиз ҳаёт кечириш, дегани эмас. Чунки Худо биз инсонларни ҳар биттамизни яхши билади. Муқаддас ҳаёт – Исо Масиҳни Нажоткор, деб қабул қилиш, Худога садоқатли бўлиш, У учун яшашга ташна бўлишдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top