Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сиз билан биз ишониб келаётган Муқаддас Китобнинг қанчалик тўғри ва ҳақиқат эканлигига заррача шубҳа қилмаймиз. Нега? Чунки Худо шундай деган, “Сизларга чинини айтайин: еру осмон йўқ бўлиб кетиши мумкин. Аммо Тавротдаги на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. Унда ёзилган ҳамма нарса амалга ошади.” Бундан ташқари, биргина Луқо хушхабарида ёзилган маълумотларни текшириш учун археологлар бир неча йиллар вақт сарфлашди. Натижаси қандай бўлган, дейсизми? Буни сизга етказмоқчи бўлган маълумотларимиз орқали билиб оласиз. Муқаддас Китобда ёзилган таниқли шахсларнинг ва Исо Масиҳ деб аталмиш “ҳақиқат устози” яшаб ўтгани ҳақида тарихчилар етарлича далиллар келтирган бўлса, археологлар, Луқо хушхабари ўша замон ҳақида энг тўғри географик маълумотларни тақдим қилган, дейишади. Археологлар ўз ишларини Луқо хушхабарини ўрганиш билан бирга, Кичик Осиёнинг топографиясини ҳам ўрганишни бошладилар.
Narrator 2 Бу 30 йиллик изланишлар оқибатида олимларнинг фикрларини ўзгартиришга мажбур қиладиган кўп далилларга эга бўлдилар. “Биз нафақат бу китоб ишончли далилларга тўлалигига ишонч ҳосил қилдик, балки унинг автори буюк тарихчилар қаторидан жой олиши керак деган фикрга ҳам келдик”, дейди археологлардан бири. Археологларнинг таъкидлашича, Луқо хушхабарида келтирилган далилларнинг тенги йўқ, улар баъзи тарихчиларнинг қарашларини бутунлай инкор эта олади. Ҳаворийлар китобининг муаллифи фақат ўша даврда яшаган одамнинг ўзигина шунчалик ишончли маълумот бериши мумкин бўлган даражада аниқ далилларни келтирган. Келинг, суҳбатимизни чўзмай, ўша аниқ далилларга мурожаат қиламиз. 1. Танқидчилар, Луқо китобида баён этилганидек, ўша замонда Сурияни Квириний деган шахс бошқармаганига, аҳолини рўйхатга олиш ва бунинг учун одамлар ўзи туғилган шаҳар ёки қишлоққа қайтиши шарт бўлмаган, деб хисоблашган.
Narrator 1 Энг аввало археологик топилмалар шуни кўрсатдики, римликлар ҳар доим солиқ тўловчиларни рўйхатга олиб туришган ва бундан ташқари римликлар император Август давридан буён, ҳар 14 йилда аҳолини қайта рўйхатдан ўтказиб туришган. Булар эрамиздан аввалги 23-22 йилларга тўғри келади. Луқо айнан шу нарсани айтиб ўтган. Бундан ташқари Исо Масиҳ туғиллишидан олдин 7 — йилда Сурияни Квириний бошқаргани ҳақида далиллар мавжуд. Бу факт Антиохияда ёзилган қўлёзмаларда ҳам келтириб ўтилган. Тарихчи Флавийнинг ёзганларига кўра, Квириний Исо Масиҳ туғилганидан кейин, 6 — асрда ҳукмронлик қилгани ҳақида айтади, шунга кўра Квириний бу лавозимга икки марта эришган деган хулосага келиш мумкин. Аҳолини рўйхатга олиш ҳақидаги далилдан олдин, Мисрда аҳолини рўйхатга олиш бўйича кўрсатмалар берилган папирус қоғози топилди.
Narrator 2 Унда шундай дейилган эди, “Яқинлашиб келаётган аҳолини рўйхатга олиш муносабати билан, ҳар қандай сабабга кўра ўз уйидан ташқарида яшайдиган инсон ўзига тегишли бўлган ер майдонини сақлаб қолиш учун, дарҳол ўз ҳукуматига қайтиб бутун оиласи билан рўйхатдан ўтиши лозим”. 2 факт. Аввалига, археологлар Луқо Икония эмас айнан Листра ва Дарба шаҳарлари Ликонияда жойлашганини билган бўлиши мумкин, дея иккиланишди. Аслида, Рим тарихчилари ва Цицерон ҳам Икония Ликонияда бўлган деб ёзишган. Айнан шу маълумот туфайли археологлар Ҳаворийлар китобига ишониб бўлмайди, деб ҳисоблашди. Бироқ, 1910 йилда, сер Уильям Рамзи Икония фригийларнинг шаҳри бўлгани ҳақида маълумот берадиган ёдгорликни топиб олади. Бу топилма кейинги топилмалар билан тасдиқланди.