3:41

Кемани излаб…

MP3

Narrаtor 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳаммамиз қадимдан одамлар бойлик топиш мақсадида чўккан кемаларни қидирганлари ҳақида эшитганмиз. Бироқ, яқинда Америкалик изқувар Боб Корнюк ҳаворий Павлус чўккан кемани қидириб топишга қарор қилди. Тахминан эрамизнинг 60 йилларида 276 киши ва анчагина юкни олиб кетаётган кема Мальта ороли яқинида халокатга учраб чўкиб кетди. Бу кемада ҳаворий Павлус ҳам бор эди. Муқаддас Китобда бу ҳақида шундай ёзилган, “Бизни денгиз орқали Италияга жўнатишга қарор қилдилар. … Аммо кўп ўтмай орол томондан ниҳоятда кучли бўрон кўтарилди. … Бўрон қутургани сари, қутулишимизга бўлган умид сўниб борарди. … Тахминан тун ярмида денгизчилар қуруқликка яқинлашиб қолганимизни пайқаб қолдилар. Улар: “Кема қояларга бориб урилади”, деб қўрқиб кетганлари учун кеманинг ортидан тўртта лангарни туширдилар …Тонг отганда, денгизчилар қирғоқни таний олмадилар. Аммо қирғоқдаги қумли қўлтиқни пайқадилар.

Narrаtor 2 Бугун сиз билан бирга ўша кеманинг қолдиқларини топиш учун ўтмишга саёҳат қилишимиз мумкин. Ундан ташқари ўша ҳалокатдан олдин кесиб юборишган тўртта лангарни ҳам топишга ҳаракат қиламиз. Изқувар Боб ҳаворий Павлус ва бошқа маҳбуслар жўнатилган кеманинг ҳалокатга учраган аниқ жойини топишга қарор қилди. Эрамизнинг 1 асрларида ясалган лангарларнинг узунлиги тахминан 3м 65 см бўлиб, тўлиқ ёғочдан ясалган. Аммо лангарнинг четлари тўлиқ қўрғошин қотишмасидан қилинган. Албатта шунча йиллар ўтиб, лангарнинг ёғочи чириб битган, аммо лангарнинг бу четларини топиш унчалик қийин бўлмаган. Боб ҳаворий Павлус оролнинг нариги қирғоғига тўхтаган, деган фикрга келди. Авваллари анча вақтгача кема ҳалокатга учраган жой Мальтанинг шимолий-шарқий қирғоғида жойлашган Санкт Бей Павлус деб ҳисобланган бўлса, Муқаддас Китобда тасвирланган жой географияси бошқа жойни кўрсатади.

Narrаtor 1 Мальта ороли қирғоқларининг каттагина қисмини қоялар ташкил қилгани учун Боб ва унинг гурухи қумли соҳилларни, бу қумли соҳиллар ёнида тўлқинлар қояга уриладиган жойларни қидиришди. Чунки Муқаддас Китобда шундай ёзилган эди, “Улар чуқурликни ўлчаган эдилар, йигирма қулоч чиқди. Бир оз нарироқни ўлчаган эдилар, ўн беш қулоч чиқди. Улар: “Кема қояларга бориб урилади”, деб қўрқиб кетганлари учун кеманинг ортидан тўртта лангарни туширдилар” “Лекин кема саёз жойга урилиб, қумга ўтириб қолди. Оқибатда кеманинг олд қисми қумга тиқилиб, қимирламай қолди. Кеманинг орқа қисми эса тўлқинлар шиддатидан парча–парча бўлиб кетди.” Кейин эса гуруҳ Мальта оролидаги тахминлар ва геогрофик тасвирга тўғри келадиган жойни топишди. Буни Мальта ороли қуролли кучларининг компьютер графикасига солиб текшириб кўришди. Натижа Руҳоний Фома кўрфазини кўрсатди.

Narrаtor 2 Боб ва унинг гуруҳи сувга шўнғишни бошлашларидан олдин, улар келмасидан 30 йилча аввал бир нечта мальталик ёш балиқчилар ҳеч қандай асбобларсиз сувга шўнғиб, бу лангарларнинг четларини аллақачон топиб уйларига олиб кетганлари маълум бўлди. Боб ва унинг гуруҳи ҳаворий Павлус давридан қолган лангарларнинг тақдирини билишга анчагина вақт сарфладилар. Лангарлардан бирини эритиб балиқчилар ўзлари учун асбоб ясаганлари маълум бўлди. Бошқа иккита лангарни эса давлатга топширишга рози бўлдилар. Мальта музейига топширилган лангарларни профессор Боннано кўриб чиқиб, чиндан ҳам улар ҳаворий Павлус кемада саёҳатга чиққан даврга тўғри келишини тасдиқлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top