3:51

Масиҳ ким?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бизнинг имонимизга шубҳа билан қаровчилар кўпинча шундай савол берадилар: “Биз Исо алайҳиссаломни пайғамбар деймиз, сизлар бўлса Худо дейсиз. Унинг Худо эканини қандай исботлайсиз? Одам Атодан бери туғилаётган ҳамма одамларнинг танаси тери билан қопланган гўшт ва суякдан иборат. Лекин Исо Масиҳ ҳақида Қуръони каримда шундай ёзилган: …Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган Калимаси ва Ундан бўлган Руҳдир» (Нисо сураси 171-оят). Бу оятдан англашиладики, Исо Масиҳ бошқача бир одам. Чиндан ҳам Қуръонда Исо Масиҳни “Оллоҳнинг Калимаси” деб атаган. Бутун Қуръон китобида бошқа ҳеч кимга бундай унвон берилмаган. Бошқа ҳеч бир пайғамбар Худонинг Сўзи деб аталмаган. Бироқ бу иборанинг маъноси Қуръонда тушунтирилмаган. Уни тушуниш учун Муқаддас Китобга мурожаат қиламиз.

Narrator 2 Юҳанно хушхабарининг 1 боби 1 оятида шундай ёзилган: «Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом – Худо эди…» (Юҳ 1:1). Демак Калом Худо эди. Лекин сиз: «Агар Исо Худо бўлса, унда нега одам қиёфасида яшаган?» деб сўрашингиз мумкин. Еру-кўкни яратган қудратли Худованд ҳар нарсага қодир, шундай эмасми? Зарур бўлса нафақат инсон қиёфасида, балки ҳар қандай нарса кўринишда У Ўзини зоҳир қила олади. Масалан, олов кўринишида: «Мусо ҳайрон бўлди: бута ёнар эди-ю , аммо ёниб тугамасди. Мусо: “Жуда ғалати-ку, бориб, бир қарай-чи, бута нимага ёниб тугамаяпти экан”, деб ўйлади. Яқинроқ борган эди, Худо унинг келаётганини кўриб , бута орасидан: «Мусо! Мусо!» деб чақирди. «Лаббай , шу ердаман», деб жавоб берди Мусо . «Энди бу ёғига келма! Оёғингдаги чориғингни еч! – деди Худо. – Сен турган жой муқаддас ердир. Мен ота-боболаринг – Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман» (Чиқиш 3:2-6).

Narrator 1 Ёки булут устуни кўринишида: «Эгамиз кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида уларнинг олдида юриб, йўлларини ёритиб йўл кўрсатиб борди. Шу тариқа У Исроил халқини ҳамма вақт – кундузи ҳам, кечаси ҳам бошлаб бора олди. Кундузи булут устуни, кечаси аланга устуни халқнинг олдидан бир дам нари кетмади» (Чиқиш 13: 21-22). Агар Худо олов ё булут ё одамлар шаклида Ўзини зоҳир қилган бўлса, Исо кўринишида ҳам Ўзини зоҳир қила олади, шундай эмасми? Юқоридаги оятлардан биламизки, олов шаклида кўринган ҳам булут шаклида нозил бўлган ҳам Исо (а.с.) қиёфасида зоҳир бўлган ҳам бир Худонинг Ўзи. “Азалда Калом бор эди. Калом Худо билан бирга эди, Калом – Худо эди. Азалда У Худо билан бирга эди. Бутун борлиқ Калом орқали яратилган, Усиз яратилган бирон нарса мавжуд эмас. Калом – ҳаёт манбаи эди, бу ҳаёт инсонларнинг Нури эди. Нур зулматда порлайди, зулмат эса Нурни енголмади» (Юҳ 1:1-5).

Narrator 2 “Ҳар бир одамни ёритадиган ҳақиқий Нур дунёга келаётган эди. Ҳа, Калом дунёда эди, дунё У орқали яратилганди, бироқ дунё Уни танимади”. «Калом инсон бўлди, орамизда яшади…» (Юҳ 1:14). Бу оятларга диққат қилиб қарасангиз, у ерда «Калом Худо эди», «Калом инсон бўлди, орамизда яшади», деб ёзилган. «Калом одамга айланиб» ёки Худо одамга айланиб орамизда яшади. Хўш, агар Худованд одам қиёфсида орамизга келган бўлса, энди Худо бўлмай қоладими? Худо ҳеч қачон ўзгармайди. Худо инсон қиёфасида Ўзини кўрсатди. Ўз қудратини, иродасини ва инсониятга бўлган севгисини инсон кўринишида бизга нозил қилди. «…Исони Худонинг Ўзи жамики борлиқ устидан ҳукмдор қилди. Исо ҳам Масиҳ, ҳам Раббийдир».Демак, Исо Масиҳ бутун дунё устидан ҳокимиятга эга.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top