3:36

Муқаддас Руҳдан туғилиш қандай бўлади?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Ҳали имонга келмай туриб, Осмон Шоҳлигида қайтадан Муқаддас Руҳдан туғилиш қандай бўлишини билмайсиз. Баъзан янги имонга келган биродарлар ҳам бу саволга жавоб беришга қийналади. Бу саволга Исо Масиҳ қандай жавоб берган эди? “Яҳудий бошлиқларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди.” У: “Исонинг олдига келиб, Унга деди: -Устоз! Сиз Худодан келган бир муаллим эканлигингизни биз биламиз. Агар Худо Сиз билан бўлмаганда эди, Сиз бундай мўъжизали аломатларни қила олмас эдингиз. Исо унга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди. … — Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди”. Исо Масиҳнинг бу жавоби Никодимни ҳайратлантиргани аниқ.

Narrator 2 Никодим Масиҳнинг сўзларини тушунмагани учун, У яна айтганларига ойдинлик киритди, “Сизлар қайтадан туғилишингиз керак”, деганимга таажжубланманг. Руҳ худди шамолга ўхшайди. Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасиз–у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсиз. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади.” Руҳдан туғилишни истаган одам қилган гуноҳларига қаттиқ ўкиниб, кечирим сўраса, Исо Масиҳни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилган чоғида Муқаддас Руҳ унинг руҳини тирилтиради. Шу онда бу одам юқоридан туғилади. Шу пайтдан бошлаб у зулмат шоҳлигини тарк этиб, Нур Шоҳлигига – Худо Шоҳлигига ўтади. Энди шайтон унинг устидан ҳокимлик қила олмайди. Чунки у ўз хоҳиши билан ҳаётини Худога таслим қилди. Осмон Шоҳлигининг асоси, ҳақиқат, тинчлик, меҳр-муҳаббат ва яхшиликдир.

Narrator 1 «Исо унга деди: «Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Отанинг олдига олиб борадиган Мендан бошқа йўл йўқ. Мени таниганингиз учун, Отамни ҳам таниб оласизлар. Энди Уни танидингизлар, Уни кўрдингизлар». Бу оятда Исо Масиҳ: «Мен ҳақиқатман», деб айтмоқда. Худо Ўзи ҳақидаги ҳақиқатни, Осмон Шоҳлиги ҳақидаги ҳақиқатни бутун инсоният билишини истайди. Шу сабабдан инсон қиёфасида ерга келди ва Ўзи ҳақидаги, Худо Шоҳлиги ҳақидаги ҳақиқатни одамларга намойиш этди. Осмон Шоҳлигида биттагина шоҳ бор, бу Худо. «Зотан, Эгамиз улуғ Худодир, жамики худолар устидан улуғ Шоҳдир». Борлиқ олам Унинг ҳокимияти остида! Худо Исроил халқига аланга ичида ҳам, булут кўринишида ҳам, Исо қиёфасида ҳам кела олди. «Мен ва Отам – бирмиз». Яъни агар Осмондаги Отамиз билан Исо Масиҳ бир бўлса, уларнинг илоҳийлиги орасида қандай фарқ бўлиши мумкин?

Narrator 2 Ота ҳам, Ўғил ҳам, Муқаддас Руҳ ҳам бир бўлганлиги учун учтанинг илоҳийлик хосиятлари орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Улар фақат фаолият кўрсатишда ҳар хил тарзда намоён бўлади. Масалан, Осмондаги Отамиз – дунёдаги бутун борлиқнинг бошланиши; Исо Масиҳ – қутқарувчи, шифоловчи, кечирувчи; Муқаддас Руҳ – бутун коинотни тўлдирувчи, ҳидоят бергувчи, етакловчи, юпатувчи, ёрдам берувчи. Худо Шоҳлигининг асосий белгилари энг аввало севги, ҳақиқат, хотиржамлик ва шодликдир. Оятдаги “ҳақиқат” деган сўзга эътибор беринг. Биз қилаётган ҳар бир иш-ҳаракатда Худонинг ҳақиқати кўриниб туриши керак. Акс ҳолда, “ биз Худо Шоҳлигининг вакилимиз ” деб айта олмаймиз. Муҳими, биз орқали Худо Шоҳлигининг аломатлари кўриниб туриши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top