3:29

У бизни эшитади

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бу гувоҳлигимиз бир ёш биродаримизнинг ўз оғзидан ёзиб олинган. У шундай дейди: “Мен имонли оилада улғайдим. Ёшлигимдан ота-онам билан бирга якшанба кунлари биргаликда Муқаддас Китоб ўқирдик. Бирга муҳтожликларимиз учун ака-укам ва синглим билан ибодат қилардик. Онам доим ўқиганларимизга амал қилишимиз кераклиги ҳақида уқтирарди. Оилада иккинчи фарзанд бўлганим учун анчагина мустақил ва қайсарроқ ҳам эдим. Ўзим истагандек иш кўришни хоҳлардим. Бироқ ўшанда ўқиганларим менга жуда кучли таъсир қилганми, ичимдаги ўз истакларимни енгишим қийин бўлган. Бир куни ўз кроватимда ётганимда онам келиб мен билан гаплашди. Мен эса ўшанда Исо Масиҳнинг айтганларини бажариб яшаш қийин эканлиги ҳақида ўйлаб, ўз-ўзим билан курашим ётган эдим. Кейин эса онамга, “Она, Масиҳий бўлиб яшаш қийин экан”, деб кўз ёш қилгандим.

Narrator 2 Онам эса жилмайиб қўйиб, мени эркалатди. Йиллар ўтди, ўсмир ёшига етганимизда энди Якшанба кунлари онам билан бирга ўтириб китоб ўқишни истамай қолдим. Аммо онам мажбур қилгани учун иложсиз ўтириб ўқирдик. Мени энди бу китобда ёзилганлари қизиқтирмасди. Дунёвий дўстларим билан жуда ҳам аҳиллашиб, улардек бўлиб қолган эдим. Кейин эса оиламизда қийинчиликлар бўлди. Шу қийинчиликлар пайтдида биз ишонган Худованд бизга ёрдам бермаётганидан жаҳлим чиқди. Онам билан гаплашганимда шу фикримни айтдим, у эса, “Ўғлим, биз Худонинг йўлида юрганимизда, қийинчиликлардан ўтишимиз табиий. Чунки У бизни шундай тоблайди ва бизни шу қийинчиликлар орқали ўзгартиради ”, деди. Мен онамнинг гапларига ишонмасдим. Худога қарши бўлишда давом этдим. Унга бўлган ғазабим, ота-онамга ҳам ўтди. Характерим ўзгариб кетди. Мен бераҳм, итоатсиз ва қўпол бўлиб қолдим.

Narrator 1 Уйга келишни истамасдим, кўчадаги дўстларим билан бемаъни вақт ўтказиб, ярим кечада уйга келадиган бўлдим. Келгунимча онам ухламай, мен учун ибодат қилиб чиқишини билардим. Шунда ҳам “Беҳудага, жавоб бермайдиган Худога ибодат қиляпти”, деб ўйлардим. Шундай номаъқул ҳулқим отамнинг ҳам жаҳлини чиқарди. У мени урди. Мен отам билан жанжаллашдим. Уйдан чиқиб кетишгача бордим, аммо онам мени мажбурлаб олиб қолди. Узоқ вақт отам билан гаплашмадим. Унинг қалбига жароҳат етказганимни билмасдим. “Улар мени тушунмайди”, деб ўйлардим. Кейин ўқишга кириб, уйдан кетишга қарор қилдим. Хужжатларимни топшириб бошқа давлатга ўқишга кетдим. Отам мендан ҳафа бўлса ҳам, “Машинамни сотиб бўлса ҳам сенинг ўқишингга пул қилиб бераман, аммо кейинги йил учун ўзинг пул топишинг керак”, деди. Мен учун катта қурбонлик қилди. Машинасини сотди. Мен кетдим.

Narrator 2 Узоқ мамлакатда оилам билан бирга кўрган қийинчиликларимдан ҳам кўпроқ қийинчилик кўрдим. Худованд қандай бетайин бола бўлиб, номақбул ишлар қилганимни аста-секин менга очиб берди. Ота-онамнинг мен учун қилган ишлари, меҳрибончилиги, отамнинг қаттиққўллиги остида яширинган севгисини англадим. Худованд қийинчиликлар орқали мени тиз чўктирди. Мен яна Худонинг олдига келиб тиз чўкдим. Унинг мўъжизасини, ҳаётимдаги баракасини кўрдим. Қилган ишларимнинг нотўғри эканини кўрсатди. Сўнг отамга телефон қилдим. Ундан аҳмоқликларим учун кечирим сўрадим. Отам билан орамиз яхшиланди. Нафақат яхши бўлди, биз аввалгидан ҳам қалин бўлиб қолдик. Худованд менинг юрагимни ўзгартирди. Бунга сабаб ота-онамнинг Худовандга мен учун қилган ибодатлари эди. Мен аввал Худодан ҳафа бўлиб, “У бизни эшитмайди”, деб фикр қилган бўлсам, энди ҳаётимдаги Худонинг иши сабаб, “У тирик ва бизни эшитадиган Худо”, деб ишонаман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top