3:27

Менинг изланишларим

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум биродар. Бугун ҳам ўтган сафарги биродаримизнинг гувоҳлигининг давомини эътиборингизга ҳавола қиламиз. У шундай деб давом эттирди, “Кейин эса Марк хушхабарини Қуръон билан солиштира бошладим. Марк хушхабарида баъзан бошқа пайғамбарлар ҳақида қисқа эслатмалардан ташқари фақат Исо Масиҳ ҳақида ёзилган. Қуръон эса Муҳаммаддан олдин келган пайғамбарлар ҳақида узундан-узоқ ва турли ҳикояларни ўз ичига олган. Иккинчи фарқи шундаки, Инжил аввалги яҳудийликни инкор этмайди, аммо Қуръон аввалги динлардаги камчиликлар ва хатоларни кўрсатиб Масиҳийликнинг ҳақиқатлигини инкор этади. Тан олишим кераккки, Марк хушхабарида Исо Масиҳнинг мўъжизавий туғилиши ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган, аммо мен излаётган саволга жавоб ёзилган эди. Нима учун масиҳийлар хочни ўз имонларининг асоси қилиб олганларини аниқ қилиб тушунтириб берган эди.

Narrator 2 Мен бу китобни ўрганиб бўлиб, оиламдагиларга Марк хушхабарини сотиб олганимни айтдим. Айтишим биланоқ онам менга ғазабини сочди. Бир неча кунлар ўтиб, ота-онамга Масиҳийликка ишонишимни айтишга журъат қилдим. Бу менга анчагина қийинчилик туғдирди. Улар бу ишончдан воз кечишим учун анчагина қийинчиликларни бошимга солишди. Ота-онам масиҳийлик ҳақида яхши биладиган бир танишини чақиртириб мен билан гаплашиб қўйишни сўрадилар. У ҳам келиб мен билан масиҳийликнинг юқоридан берилмаган бир дин экани, инсониятга берилган ягона дин Ислом дини экани ҳақида узоқ суҳбатлашди. Унга Масиҳийликнинг келиб чиқиши ҳақида савол берганимда у бунда Павлус деган бир ярамас одамни айблади. Унинг ҳатти-ҳаракати билан Масиҳийлик дунёга тарқалгани ҳақида гапирди. Аммо мен унга Қуръонда унинг гапларини тасдиқлайдиган бирорта оят йўқ, деб қарши чиқдим.

Narrator 1 Охирида эса столга Қуръонни ва Марк хушхабарини қўйиб шундай дедим, “Қуръон Марк хушхабаридан қалинроқ бўлгани учун яхшироқ ҳисобланадими?”. Ўшанда хато қилганимни англадим. Биринчидан, бу билан у мантиқан жавоблар бера олмаётганига ишора қилган бўлсам, иккинчидан, Қуръон чиндан ҳам қалинроқ эди, чунки унда воқеалар қайта-қайта ёзилган. Отам бу гапимни эшитиб ғазабга минди. У бу ёши катта одамга нисбатан ҳурматсизлик қилганим ва сурбетлик қилгани учун калтаклади. Агар масиҳийликни ёқлайдиган бўлсам, уйдан ҳайдалишимни айтишди. Ёш бўлганим учун кўз ёшлари ичида мусулмон динини бошқа танқид қилмасликка ва Масиҳийлик ҳақида унутишга ваъда бердим. Мен ота-онамга шундай деб айтган бўлсам ҳам Масиҳийликдан воз кечмаган эдим. Онам операцияга рози бўлган пайтда касалхонага бир қариндошимиз келди. У руҳлар билан гаплашадиган қобилиятга эга эди.

Narrator 2 У менга қараб, “Сени Масиҳийлик жини урибди”, деди. Унинг гаплари менга қаттиқ таъсир қилди ва уйга келиб аччиқ-аччиқ йиғлаб Худодан, “Менга тўғри йўлни кўрсат”, деб сўрадим. Онам касалхонадан чиққач, бирга китоб дўконига борган амакиваччам билан бирга қариндошимизнинг туғилган кунига бордик. Қайтишда жамоат биноси ёнидан ўтиб кетаётиб эшиги очиқлигини кўрдик. Кейин эса иккаламиз ҳам у ерга киришга қарор қилдик. Ўша куни ичкарида эшитганларимдан Масиҳ ҳақида кўп қимматли нарсаларни билиб олдим. Кейинги куни эшигим олдида турганимда бир қари аёл ўтиб кетаётиб менга қараб , “Сен Масиҳнинг тарафдорисан”, деди. Бу ҳам менга Худо томонидан берилган бир белги деб ўйладим. Шундан кейин ўша жамоатга бориб Масиҳга бутунлай юз бурмоқчи эканимни айтдим. Ўша кундан бошлаб мен қийинчиликларни Худонинг қудрати билан енгиб келаётган масиҳийман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top