3:17

Қайта келиш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, бизга маълумки Эски Аҳдда Эгамиз куни, ёки нажот куни узоқ муддатни билдирса ҳам, яхлит бир воқеа сифатида тасвирланади.

Пайғамбар башоратларида Раббимиз икки марта келиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Аммо биз Янги Аҳд Эски Аҳдни қайта талқин қилиб бериши ҳақида гаплашгандик ва унга кўра Руҳ даври ҳамда Масиҳ Хушхабарини эълон қилиш даври Эгамиз кунининг бир қисми сифатида намоён бўлишини айтиб ўтган эдик.

Бу нарсани Исонинг Ўзи Юҳанно китобининг 14 ва 16 бобларда ҳамда Луқо китобининг 24 бобида, хамда Ҳаворийлар китобининг 1-боблардаги шогирдлари билан суҳбатида тасвирлаб берган эди.

У азоб чекиши, кетиши, сўнг эса, қайтиб келиши керак эди. Демак, пайғамбар башоратларида ҳодисалар умумий айтиб ўтилган, уларда асосан Худонинг нажот ишлари натижаси тасвирланган бўлиб, тўлиқ тафсилотлар келтирилмаган.

Воқеалар содир бўлиб борар экан, уларнинг баъзилари шогирдларни ҳайратга солади, буларнинг бир қисмини улар олдиндан билишлари керак эди, бошқалари эса Худонинг ваҳийси орқали уларга очиб берилиб боради.

Демак, Исо биринчи бора келганда эски давр якунланганди, чунки Унда янги давр мужассам эди. Шунга қарамай, янги давр бошланган бўлса ҳам, эски давр ҳам ҳозирча давом этяпти, яъни, ҳозир икки давр бир-бири билан туташган пайт.

Бошқача қилиб айтганда, охирги кунлар келган, лекин ҳали келиб бўлганича йўқ. Бу биз масиҳийларнинг нажотга эришишимизга ўхшайди, яъни, имонли нажот топган бўлса ҳам, ҳали нажот топишни кутиб яшайди.

Исо келганида, у эски даврга қарши чиқади, чунки У эски даврни вайрон қилиш учун босиб олади. Қарши чиққани сабабли, Исони рад этишади ва У азоб чекиб ўлади. Масиҳнинг Худонинг хизматкори сифатида азоб чекиши Хушхабарнинг юрагида ётади.

Масиҳ танада бўлган пайтда азоб чекиши орқали эски даври босиб олганди, энди Хушхабар ваъз қилинганда Масиҳнинг азоб чеккани эълон қилинадиган бўлса, мана шу хабар орқали Масиҳ эски даврни босиб олишда давом этади.

Масиҳнинг танаси сифатида жамоат ҳам азоб чекади, чунки Масиҳ Ўз жамоати орқали эски даврни ишғол этади. Масиҳнинг қайта тирилиши таъсири пинҳон қолди. Бу ҳодисанинг қанчалар муҳимлигини Масиҳ қайта тирилганда шогирдларига кўриниши тўлиқ изҳор этолмайди.

Бу ҳодиса туфайли содир бўлган нарсалар ҳали кўзга кўринмаса-да, улар эълон қилиниши керак эди. Ҳаворийлар фоалияти китобининг 1 боби 6 оятдаги шогирдлар саволига қарайдиган бўлсак, улар Масиҳнинг қайта тирилиши кўзга кўринадиган ўзгаришларни олиб келади, деб кутишган. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top