3:11

Ҳаётдаги ўрним

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз бошқа имонлиларга ва Худонинг оиласига бағишланганингизни қандай намойиш этасиз? Бошқа масиҳийлар билан “бир- бирингиз” амрини қандай амалга оширасиз?

Ҳаракатдаги аъзо сифатида қайси жамоатга қўшиласиз? Сиз етук бўлиб борганингиз сайин, Масиҳнинг Танасини севишни ва У учун қурбон бўлишни хоҳлайсиз. Азизлар, Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Эй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар.” Эфесликларга мактубининг 5 боби 25 ояти.

Сиз Худонинг жамоати учун севгингиз ифодасини ҳам жумлангизга қўшиб қўйишингиз керак. Сиз ушбу саволларга жавоб ҳақида ўйлар экансиз, ушбу мақсадларнинг ҳар бири ҳақида сизга гапирган оятларни қўшиб қўйинг.

Ҳаётий жумлангизни ўзингиз хоҳлагандек тузишингиз учун ҳафталар ёки ойлар керак бўлиши мумкин. Азизлар, ибодат қилинг, бу ҳақда ўйланг, яқин дўстларингиз билан гаплашинг ва Каломга асосланинг. Ҳаттоки шунда ҳам, Худо сизга очиқлик берганига қараб бир қанча кичик ўзгартиришлар қилишингиз мумкин.

Бунга қўшимча равишда, жумлани тузишда уни яхшироқ ёдда сақлашингиз ва ундан илҳомланишингизга қараб қисқартирилган сўзлар ёки машҳур сўзлардан фойдаланишингиз мумкин.

Шунда ўзингизни ҳар куни эслай оласиз. Сулаймон шундай маслаҳат берган: “Чунки бу сўзларни қалбингда сақласанг, дилинг яшнайди, улар доим тилингда тайёр бўлсин.” Сулаймон Ҳикматлари китобининг 22 боби 18 боби.

Азизлар, қуйида бир қанча мисоллар мавжуд: “Менинг ҳаётдаги мақсадим бутун қалбим билан Масиҳни улуғлаш, шаклим билан унга хизмат қилиш, Унинг оиласи билан биродарчиликда бўлиш, характерда Унинг каби бўлиш ва Унга улуғворлик келтириш учун Унинг дунёдаги топшириғини бажариш”.

“Менинг ҳаётий мақсадим Масиҳ оиласининг аъзоси, Унинг характерининг намунаси, Унинг иноятининг хизматчиси, Каломининг хабарчиси ва улуғворлигини қувватлантирувчиси бўлишимдир.”

“Менинг ҳаётий мақсадим Масиҳни севиш, Унда ўсиш, Уни бўлишиш ва жамоат орқали Унга хизмат қилиш ва оиламни ҳамда бошқаларни Унга олиб келишдир.” Менинг ҳаётий мақсадим Буюк Топшириқ ва Буюк Амрга буюк бағишланишимдир.

Сиз “Менинг ишим ёки оилам ёки қаерда яшашим ҳақида Худонинг режаси қандай?”- деб ўйлаётган бўлишингиз мумкин. Самимийлик билан айтаманки, булар ҳаётингиздаги иккинчи даражали масалалардир ва буларни қондириш учун Худонинг сиз учун иродасида бир қанча имкоятлар бор. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top