3:01

Муқаддас Руҳ илоҳиёти

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Худонинг нажот режаси Исроил тарихида қадамма-қадам очиб берилгани каби, Муқаддас Руҳнинг фаолияти ҳам аста-секин очиб берилган.

Исроил тарихининг Иброҳимдан Сулаймонгача бўлган даврида Муқаддас Руҳнинг фаолияти асосан халқ орасидан вакил қилиб танланган кишиларга махсус қобилият берилишида намоён бўлган.

Муқаддас Руҳ томонидан махсус қобилият берилган кишилар халққа Худо нажотининг воситаси сифатида хизмат қилишган. Бундай кишилар пайғамбарлик каломини ҳам эълон қилишган.

Бу даврда Муқаддас Руҳ бутун Худо халқига берилиши ҳақида фақат баъзи белгилар мавжуд эди. Иккинчи давр пайғамбарлар башорати даври бўлиб, бунда Муқаддас Руҳ асосан Худонинг нажот ишлари ҳамда мана шу нажот ишларини амалга оширган инсоний восита билан боғлиқ равишда намоён бўлган.

Худонинг “азоб чекувчи хизматкори”, ҳақиқий пайғамбар ҳамда Масиҳ сиймосидаги шоҳ Худонинг Руҳи устига қудрат билан тушиб келган инсонлардир. Бундан ташқари Худонинг Руҳи бутун Худо халқига куч берувчи қудрат бўлган.

Ўша пайтда янги давр келишининг белгиси барча Худо халқига Худо Руҳининг тушиб келиши бўлган. Мана шу пайғамбарлик башорати фақатгина Янги Аҳдга келиб тўлиқ бажо бўлади.

Аввалига, бу башорат бир одам, яъни Худо Руҳига тўлган, қайта тикланган исроиллик, мойланган пайғамбар, руҳоний ҳамда шоҳ бўлган Носиралик Исода амалга ошади.

Биз янги яратилишда асосий эътиборни Исога қаратадиган бўлсак, Исо эса Муқаддас Руҳнинг фаолиятига урғу беради. Исонинг осмонга кўтарилиши ҳам Ҳосил Байрами воқеасининг ўтиш нуқтаси бўлиб ҳисобланади.

Шундан сўнг, асосий эътибор Исода қолишига қарамай, бу эътибор кенгайтирилиб Исо билан бир тан бўлган яъни бирлашган, Унинг Худо билан муносабати ҳамда Шоҳлигидан баҳораманд бўлганларни ҳам ўз ичига олади.

Энди, Хушхабар ваъз қилиниб, халқ тавба ва имон келтириш орқали Худо Шоҳлиги томон чорланар эди. Гуноҳкорлик ҳолатидан Исога имон келтириш орқали, Исода бўлган қайта тикланиш бизнинг ҳаётимизда ҳам ҳақиқатга айлана бошлайди.

Исроил тарихи ҳамда пайғамбар башоратларида вакил сифатида танланган шахслар Худонинг Руҳи орқали Худо халқига нажот берилганлигини кўрсатиб, бу ишни Масиҳ тўлиқ ниҳоясига етказганини бизга тушунтириб беради. Ҳосил Байрамида Масиҳ Ўз Руҳини Ўз халқи билан бўлишади.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top