3:12

Муқаддас Калом 08

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Бизга Муқаддас Китобдаги бирликдан кўра, ундаги хилма-хиллик ва фарқ аниқроқ кўринади. Шундай пайтда биз Эски Аҳд ва Янги Аҳд ўртасидаги давомийликни ёдга олишимиз керак, чунки, Янги Аҳд Эски Аҳдни тўлдиради, Эски Аҳд эса Янги Аҳддаги Масиҳ ҳақида шаҳодат беради.

Улар орасида давомсизлик, узилиш ҳам бор, чунки Эски Янгига йўл бериши керак. Энди Мусо қонунидаги сояларни қўйиб юбориб, Худонинг халқи ҳақиқий воқелик бўлган Масиҳни қабул қилиши керак.

Янги Аҳдда ҳам хилма-хиллик мавжуд. Тўрт Инжил Хушхабаридаги ҳикоя бир бўлса-да, уларда Исо ҳаёти ва хизматининг ҳар хил тафсилотлари танланган ҳолда турли нарсаларга урғу берилган.

Мактублар эса ҳар хил масалалар ҳақида, айниқса, жамоат ҳаётидаги маълум бир муҳтожликларга жавоб тариқасида ёзилган. Яна таъкидлаб ўтиш керакки, бу хилма-хиллик бизни чалғитмаслиги керак.

Чунки, Исо Масиҳ Худо Каломининг ягона марказий, умумий мавзуси бўлиб, бутун Муқаддас Китобни бирлаштиради. Янги Аҳддаги ҳар бир таълимот Исо Масиҳ шахси ва фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир.

Аввал айтиб ўтганимдек, янги яратилиш ёки қайта тикланиш Муқаддас Китобни бирлаштирувчи мавзулардан биридир. Худо Каломида бирлаштирувчи мавзулардан яна бири шоҳлик тушунчаси бўлиб, бу шоҳликда Худо, Худо халқи ҳамда бутун яратилган дунё ўртасидаги мукаммал муносабат мавжуд.

Худо бутун дунёни яратганда У Адан боғида Ўз шоҳлигини очиб беради. Инсониятнинг гуноҳи туфайли эса Худо шоҳлиги бузилиб, Худо, Худо халқи ҳамда яратилган дунё ўртасидаги муносабат ҳам бузилиб, чалкашиб кетади.

Шундан сўнг, Худо Ўз шоҳлигини қайта тиклаш жараёни ҳақидаги нажот ваҳийсини очиб беради. Исо Масиҳда бизга янги ваҳий очиб берилади, бу ваҳий ниҳоятда катта аҳамиятга эга.

Исо Масиҳ – Худонинг якуний ва мукаммал, тўлиқ ваҳийсидир. Исонинг шогирдлари Эски Аҳддан Хушхабарнинг табиати ҳақида тушунган бўлишлари керак эди.

Чунки, Исо Масиҳда Эски Аҳдда бажо бўлиши кутилган барча башоратлар амалга ошди. Бошқа томондан, Исо ўша башоратларни шунчалар ажабланарли тарзда бажо келтирдики, Унинг Ўз Шоҳлигини ана шу усулда келтириши ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаганди.

Пайғамбарлар башоратларида Худо Шоҳлигининг келиши бир неча томондан кўрсатиб берилган: уларнинг баъзиларида кўпгина рамзлардан фойдаланилган бўлиб, турли хилдаги тимсол ва образлар қўлланилган бўлса, бошқаларида Исроилнинг ҳақиқий тарихига хос воқеалардан фойдаланилган. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashrradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top