MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азизлар, келинг бугун барчамизга яхши таниш бўлган воқеа ҳақида суҳбатлашсак. Хотин қарасаки, ўша дарахт кўзга чиройли кўринади, мевалари жуда ейишли экан.

Хотин: “Қани, энди мевалар менга донолик ато қилсайди, деб орзу қилди. У дарахтнинг мевасидан олиб еди, кейин ёнида турган эрига ҳам берди. Эри ҳам еди,” — деб ёзилган Ибтидо китобининг 3 боби 6 оятида.

Хотин мевани олди. Иккаласи ҳам еди. Худонинг амрларини бузгани учун аёлларни асрлар давомида ҳукм қилиб келишган. Азизлар, бироқ шуни эътиборга олиш керакки, Одам Ато Момо Ҳавонинг шайтон билан гаплашган вақтида ўша ерда турган эди.

Шунинг учун Момо Ҳаво қанчалар гуноҳ қилган бўлса, Одам Ато ҳам шу даража айбдор. У албатта Момо Ҳавонинг мевадан ейишига ҳалақит берса ва устигаустак ўзи ҳам емаса бўларди.

Лекин уларнинг иккаласи ҳам еди. Худо амри бузилишининг натижаси тезлик билан кўринди: шайтон кўзлаган мақсадига эришди. Боғда қанчалар тантанали қаттиқ қаҳқаҳа эшитилганини тасаввур қилиш унчалик қийин эмас.

Одатдагидек, оқибатларни тушуниб олишга ёрдам беришга шайтон кеч қолмади, у ҳеч қачон буни қўлдан чиқармайди. Муқаддас Китобда шундай дейилади: “Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди”. 1-Бутрус китобининг 5 боби 8 ояти.

Шайтон одамларнинг олдига яхшилик қилувчи кўринишида келади, у одамларга бахтсаодат, турли хил лаззатлар ва қизиқарли ҳаёт ваъда қилади. Аммо унинг яхшилиги вақтинчалик ва беҳуда.

У бера оладиган ягона нарса — юракдаги оғриқ, холос. Ҳақиқатан ҳам, у энг ярамас ошна ва ҳамроҳ. Шу йўсинда Худо билан одамни боғлаб турган дўстлик ришталари узилди.

Бизнинг ҳаётимизда ҳам шундай воқеалар бўлиб туради. Фараз қилайлик, икки ёш бир-бирини севади ва турмуш қуришмоқчи, аммо кутилмаганда учинчи одам пайдо бўлиб, уларнинг тўйига ҳалақит беради.

У нима қилади? Келиннинг ишончини қозонади ва ўзининг бутун сўзамоллиги ёрдамида куёвни ёмонлайди. Келин туҳматчига ишониб, унинг ўрнига бу одамни танлаши мумкин.

Бундан ташқари, хиёнатини оқлашга ҳаракат қилиб, қиз ҳалиги одамнинг ёлғонини қайтаради. Қайғуга ботган куёв фотиҳани бекор қилади. Худо билан одамнинг ўртасидаги муносабатда ҳам худди шу нарса содир бўлди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top