Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Худованд бизни барча истакларимизни амалга оширишни эмас, балки бизга фойда келтирадиган нарса ҳақида ўйлайди. Худовандга ҳақиқатдан ҳам ишонсак, ибодатимизга олган ижобий ва рад жавобларига нисбатан тўғри муносабатда бўлишимиз зарур. Шоҳ Довуд Худованд учун мабад қуришни жуда кучли истади, бироқ Раббий, мабадни у эмас, унинг ўғли кўтаришини айтди. Довуднинг жаҳли чиқмади, ҳатто хафа бўлмади, ваҳоланки, мабад учун керак бўладиган маблағ ва қурилиш материалларини йиғишда давом этди.
Раббийдан истаган нарсангизни олмаган бўлсангиз, унда бошқа нарса ҳақида ибодат қилинг. Ҳаётингизнинг қолган вақтини, Раббийнинг йўлларини тушунмаганингиз сабабли, ололмаган нарса учун ўкиниб ўтишнинг кераги йўқ. Худонинг далилларини билишга уриниш – бизнинг ишимиз эмас. Бизнинг вазифамиз – Унга ишониш. Ишониш айрим саволларимиз жавобсиз қолиши ҳам мумкинлигини назарда тутади.
«…Биз, қайси ибадатдан фойдаланишни ва уни қандай тўғри қилишни билмаймиз…» (Римликларга 8:26). Баъзида, Худонинг олдига дадиллик ва аминликда келишга қодир эмасмиз, чунки ўзимизни кераксиз, нолойиқ ҳис этамиз ва ўзимиздан уяламиз. Баъзида, Худованд бизга умуман ёрдам беришни истамайдигандек туюлади, чунки биз бунга сазовормасмиз, деб ўйлаймиз. Айрим кишилар, Худованд уларни «қулоқ солишига» амин бўлганидагина ибодат қиладилар, ахир, улар кун давомида «ўзларини намунали тутдилар». Аслида, бизни шайтон адаштираяпти. Биз чиндан ҳам, ҳар доим қандай тўғри ибодат қилишни билмаймиз ва ўз кучимизга суяна олмаймиз. Бироқ гап шундаки, биз Худонинг қаршисида ўз кучимиз билан турмаймиз. Унинг олдига Исо Масиҳнинг ҳақлиги билан келамиз. Исо Масиҳ бизни ҳақ кишиларга айлантиргани учун, Муқаддас Руҳ биз учун шафоатда бўлади (Римликларга 8:26). Бундан ташқари, Исо Масиҳнинг Ўзи ҳам шафоат қилади (Ибронийларга 7:25). Бу Худованд бизни эшитишининг исботи, шундай эмасми? Бу бизга дадиллик ва аминлик бериши лозим.
Само эшикларига журъатсизлик билан тақиллатиш, Худонинг ҳузурига эгилган бош билан кириш ва Унга: «Художон, узр, мен учун бир дақиқа ажрата оласанми? Бу кўп вақтингни олмайди, мен фақатгина битта нарсани сўрамоқчи эдим. Балки буни сўрашим нотўғридир. Хай, майли, менга ёрдам бера оласанми?», деб ибодат қилиш керак эмас. Унинг олдига дадиллик билан келиш учун, У билан муносабатларимизга амин бўлишимиз лозим. Ёдимда бор, бир аёл мендан у учун ибодат қилишимни илтимос қилди. Унга, бажонидил ибодат қилишимни айтганимда, у тортиниб менга қаради ва баъзур овоз чиқариб ғулдиради: «Иккита муҳтожлик ҳақида сўраш мумкинми?» Мен уни, Худованд мамнуният билан эшитишига ва илтимосларини санаб ўтирмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилдим.
У биз учун ақл бовар қилмас эзгуликларни тайёрлаб қўйибди, биз уларни фақат сўрашимиз керак, холос. Ўзимизни нолойиқ ҳис этсак, Муқаддас Руҳдан – бизга ёрдам беришини сўрашимиз керак. Чунки, «ана шу Руҳнинг Ўзи бизнинг руҳимизга, биз Худонинг фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бермоқда. Агарда фарзадлари бўлсак, унда биз меросхўрлармиз, яъни Худонинг меросхўрларимиз ва Масиҳнинг ворисдошларимиз…» (Римликларга 8:16-17). Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.