3:23

Таслим бўлиш

MP3

Салом азизлар. Таслим бўлиш унчалик таъниқли бўлмаган ва тобе бўлиш сўзи каби ёқмайдиган сўздир. Бу сўз ютқазишга ишора қилади ва ҳеч ким ютқазувчи бўлишни ҳоҳламайди. Таслим бўлиш жангда енгилганини тан олиш, ўйинда мағлубиятга учраш ёки кучлироқ рақибга бўйсуниш каби нохуш ифодаларни билдиради. Ушбу сўз ҳар доим салбий контекстда ишлатилади. Қўлга олинган жиноятчилар ҳокимиятга таслим бўладилар. Ҳозирги кундаги рақобатли маданиятда биз ҳеч қачон воз кечмаслик ва сулҳ тузмасликка ўқитилганмиз, шунинг учун биз таслим бўлиш ҳақида кам эшитамиз. Агар ҳамма нарса ғолиб чиқиш бўлса, таслим бўлиш ақлга сиғмайди. Биз енгилиш, тобе бўлиш, бўйсуниш ва таслим бўлиш сўзлари ўрнига кўпроқ ғалаба қозониш, муваффақиятга эришиш, устун келиш ва енгиш каби сўзларда суҳбатлашамиз.

Лекин Худога таслим бўлиш улуғлаш юрагидир. Бу Худонинг ажойиб севгиси ва раҳм шавқатига бўлган табиий жавобдир. Биз қўрқув ёки вазифа сифатида эмас, балки севгида ўзимизни бағишлаймиз, “чунки биринчи У бизни севди.” Римликлар мактубининг 11 бобини Худонинг ақл бовар қилмас иноятини тушунтиришга сарфлаган Павлус бизни Худони улағлашда ҳаётимизни Унга бутунлай таслим қилишга ундайди: “Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар.” (Римликлар 12:1). Ҳақиқий улуғлаш – Худони мамнун қилиш – сиз қачонки ўзингизни Худога тўлиқ бағишлаганингизда содир бўлади. Ушбу оятнинг охирги сўзи қурбон қилиб бағишламоқ сўзидир.

Худога ўзингизни қурбон қилиб бағишлашингиз улуғлаш демакдир. Шахсан таслим бўлиш кўп нарсани ўз ичига олади: муқаддаслаштирмоқ, Исони Раббингиз деб қабул қилишингиз, хочингизни кўтариб юришингиз, ўзингиз учун ўлишингиз, Руҳга бўйсунишдир. Муаммо уни қандай аташингиз эмас, балки уларни бажо келтиришингиздир. Худо сизнинг ҳаётингизни ҳоҳлайди – унинг ҳаммасини. Тўқсон беш фоизи етарли эмас. Уч асосий тўсиқ бизни Худога тўлиқ таслим бўлишимизга йўл қўймайди: қўрқув, ман манлик ва чалкашлик. Худо бизни қанчалик севишини англай олмаймиз, ўзимизни ҳаётимизни бошқаришни ҳоҳлаймиз ва таслим бўлишнинг маъносини нотўғри тушунамиз. Худога ишонишим мумкинми? Ишониш таслим бўлишнинг асосий таркибидир. Сиз Худога ишонмасдан туриб Унга таслим бўлолмайсиз ва Худони яхшироқ билмагунингизча Унга ишонолмайсиз.

Қўрқув бизни Унга таслим бўлишдан сақлаб туради, лекин севги барча қўрқувни қувиб чиқаради. Худони сизни севишини қанчалар тушунсангиз, Унга таслим бўлишингиз шунчалар осон бўлади. Худо сизни севишини қандай билсангиз бўлади? У сизга жуда кўп далиллар беради: Худо сизни севишини айтади; сиз ҳеч қачон Унинг назаридан четда эмассиз; У сизнинг ҳаётингиздаги ҳар бир нарсага эътибор беради; У сизга хар қандай хурсандчиликдан завқ олиш қобилиятини берган; Унинг ҳаётингизда ажойиб режалари бор; У сизни кечиради; У сизга севги билан сабр тоқат қилади. Худо сизни сиз тасаввур қила олишингиздан чексиз даража кўпроқ севади.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top