3:12

Худо севишини қандай биламан?

MP3

Салом азизлар. Худо сизни севишини қандай билсангиз бўлади? У сизга жуда кўп далиллар беради: Худо сизни севишини айтади; сиз ҳеч қачон Унинг назаридан четда эмассиз; У сизнинг ҳаётингиздаги ҳар бир нарсага эътибор беради; У сизга хар қандай хурсандчиликдан завқ олиш қобилиятини берган; Унинг ҳаётингизда ажойиб режалари бор; У сизни кечиради; У сизга севги билан сабр тоқат қилади. Худо сизни сиз тасаввур қила олишингиздан чексиз даража кўпроқ севади.

Бунинг энг юксак ифодаси Худо Ўғлининг сиз учун қурбон бўлганлигидир. “Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир.”(Римликларга 5:8) Агар сиз Худога қанчалар қадрли эканлигингизни билмоқчи бўлсангиз, қўллари хочда ёйилган ва сизга,“Мен сени шунчалар севаман! Мен сенсиз яшагандан кўра ўлимни афзал кўрдим” деб айтаётган Масиҳга қаранг. Худо золим қул бошқарувчи ёки бизни таслим бўлишга мажбур қиладиган зўравон эмас. У бизнинг ҳоҳишимизни синдиришга ҳаракат қилмайди, лекин бизни севги билан Ўзига қаратиб ўзимизни Унга эркин топширишимизни ҳоҳлайди.

Худо севувчи ва озод қилувчидир ва Унга таслим бўлиш бизга қуллик эмас, балки эркинлик олиб келади. Агар биз Исога ўзимизни тўлиқ бағишласак, биз Унинг золим эмас, балки қутқарувчи; бошлиқ эмас, балки биродар; диктатор эмас, балки дўст эканлигини билиб оламиз. Бутунлай таслим бўлишимизга иккинчи тўсиқ бу мағрурликдир. Биз фақатгина яратилган бўлиб ҳамма нарсани бажаролмаслигимизни тан олишни ҳоҳламаймиз. Бу энг қадимги васвасадир: “Сен Худога ўхшаб қоласан!” Ушбу истак, яъни бутунлай назорат қилиш бизнинг ҳаётимиздаги кўп стрессга сабаб бўлади.

Бизнинг ҳаётимиз курашдир, лекин кўп кишилар бу кураш худди Ёқубникига ўхшаб аслида Худо билан кураш эканлигини тушунмайдилар. Биз Худо бўлишни ҳоҳлаймиз ва бу курашда ғалаба қозонишимизга ҳеч қандай йўл йўқ. Эйден Тозер айтганидек, “Кўпчилик ҳалигача азоб чекаётганлиги, ҳалигача қидириб юрганлиги, ҳалигача жуда оз ўсишда эканлигининг асосий сабаби улар ўзларининг охирларига етиб келмаганликларидадир. Биз ҳали ҳам буйруқлар беришга ҳаракат қиляпмиз ва Худонинг биздаги ишига халал беряпмиз.”

Биз Худо эмасмиз ва ҳеч қачон бўлолмаймиз ҳам. Биз инсонлармиз. Агар биз Худо бўлишга ҳаракат қилсак, шунда биз айнан шу нарсани ҳоҳлаган Шайтонга ўхшаб қоламиз. Биз ўзимизнинг инсон эканлигимизни онгимизда тушунамиз, аммо уни ҳис қилмаймиз. Ўзимизнинг чегараланганлигимиз билан рўбарў келсак, биз ғазаб, жаҳл ва қаҳр билан ҳаракат қиламиз. Биз баландроқ (ёки пастроқ), ақллироқ, кучлироқ, қобилиятлироқ, гўзалроқ ва бойроқ бўлишни ҳоҳлаймиз. Биз бунинг ҳаммасига эга бўлишни ва уларни бажаришни ҳоҳлаймиз ва қачонки бу нарса содир бўлмаса, биз хафа бўламиз. Шунинг билан бирга қачонки Худо бошқаларга бизда мавжуд бўлмаган фазилатни кўрсак, биз ҳасад, рашк ва ўзимизга ачинишни ҳис қиламиз.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top