3:33

Таслим бўлиш нимани билдиради?

MP3

Салом азизлар. Худога таслим бўлиш пассив ён бериш, ҳалокат ёки дангасалик учун узр сўраш эмас. Бу мартабани қабул қилиш эмас. Бу умуман тескари маънони англатиши мумкин: қурбон бўлиш ва ўзгариши керак бўлган нарсани ўзгартириш учун азоб чекишдир. Худо кўпинча таслим бўлган одамларни Ўзи учун жанг қилишга чақиради. Таслим бўлиш қўрқоқ ва латта кишилар учун эмас. Шунга ўхшаш, бу нисбий тафаккурдан воз кечиш ҳам эмас. Худо сизга берган онгни бекорга сарфламайди. Худо Унга хизмат қиладиган роботларни ҳоҳламайди. Таслим бўлиш сизнинг шахсиятингизни сиқилиши эмас. Худо сизнинг ягона шахсиятингизни ишлатилишини ҳоҳлайди. Таслим бўлиш уни қисқартириш ўрнига, аксинча кучайтириши даркор. “Қанчалик Худога бизни бошқаришига йўл қўйсак, шунчалик биз ўзимиздек бўламиз, чунки бизни У яратган. Худо биз улардек бўлишни ҳоҳлаган кишиларни ҳам яратган. Мен қачонки Масиҳга қайтсам, Унинг шахсиятига ўзимни топширсам, шунда ўзимнинг ҳақиқий шахсиятимга эга бўлишим мумкин.” Таслим бўлиш бўйсунишда аниқ намоён бўлади. Сиз У сўраган барча нарсага “ҳа Раббим” деб айтаверасиз. “Йўқ Раббим” дейиш қаршиликни билдиради. Сиз Исога бўйсунмасангиз Уни Раббим деб чақиролмайсиз.

Туни билан балиқ тутолмагандан сўнг Симун Исо ундан яна бир бор сўраганда бўйсунди: “Устоз, бизлар туни бўйи уриниб, ҳеч нарса тутолмадик. Лекин Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман…” (Луқо 5:5) Таслим бўлган кишилар Худога Унинг гапи маъносиз туюлса ҳам бўйсунадилар. Бутунлай таслим қилинган ҳаётнинг бошқа кўриниши ишончдир. Иброҳим қаерга бораётгани ноаниқ бўлганда ҳам Худога эргашди. Ҳанна қачон бўлишини билмаган вазиятда Худонинг аниқ вақтини кутди. Марям қандай бўлишини билмаган ҳолда мўжиза кутди. Юсуф вазиятлар нима учун шундай содир бўлаётганини билмаган ҳолда Худонинг мақсадига ишонди. Ушбу кишиларнинг ҳар бири ўзларини Худога тўлиқ таслим қилганлар. Сиз қачонки бирор юмушни одамларни ишлатиш, кун тартибингизни мажбурлаш ва вазиятни бошқариш орқали эмас, балки Худо ҳал қилишига ишонганингизда Худога таслим бўлганингизни биласиз. Сиз Худо ишлашига йўл қўйинг. Сиз доимо “маъсулиятда бўлиш”ингиз шарт эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худованд ҳузурида тинч тур, Унга умидвору мунтазир бўлгил.” (Забур 36:7). Янада қаттиқроқ синаб кўриш ўрнига, сиз Унга кўпроқ таянасиз.

Сиз яна қачонки танқиддан таъсирланмай ўзингизни ҳимоя қилишга шошилмаганингизда Унга таслим бўлганингизни билишингиз мумкин. Таслим бўлган қалблар муносабатларда жуда яхшидирлар. Сиз таслим бўлганингизда бошқаларга чегара қўймайсиз, ўзингизни ҳуқуқларингизни талаб қилмайсиз ва ўзингизга хизмат қилмайсиз. Кўп инсонлар учун таслим бўлиш қийин бўлган нуқта бу пулдир. Кўпчилик шундай ўйлайди, “Мен Худо учун яшамоқчиман ва шу билан бирга кўпроқ пул ишлаб яхши яшаб бир кун нафақага чиқмоқчиман.” Нафақага чиқиш таслим қилинган ҳаётнинг мақсади эмас, чунки у ҳаётимизнинг асосий диққати учун Худо билан курашади. Исо шундай деган, “Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар” ва “Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур” деб айтган.

Ўзини таслим қилган энг олий намуна Исодир. Хочга михланишидан бир кун олдин Исо ўзини Худонинг режасига таслим қилди. Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top