3:27

Худони ҳис қиляпсизми?

MP3

Салом азизлар. Худо узоқда кўринганда сиз Уни қайсидир гуноҳингиз учун сиздан хафа ҳамда сизни тартиб интизомга келтираётгандек ҳис қиласиз. Аслида, гуноҳ бизнинг Худо билан яқинлигимизни узиб қўяди. Биз бўйсунмаслик, бошқалар билан жанжаллашиш, бандлик, дунё билан дўстлик ва бошқа гуноҳлар орқали Худо Руҳини хафа қиламиз ва У билан биргалигимизни сўндирамиз. Аммо кўпинча тарк этилгандек ҳис қилиш ва Худога бегоналашишни гуноҳ билан алоқаси йўқдир. Бу имоннинг синалиши бўлиб, ҳар биримиз ўтишимиз керак бўлган босқичдир: Сиз ҳаётингизда Худонинг ҳузурини ва кўринарли ишини кўрмаганингизда ҳам Уни севишда, Унга ишонишда, бўйсунишда ва Уни улуғлашда давом этаверасизми?

Ҳозирги кунларда Масиҳийларнинг асосий хатолари улуғлашда Худони эмас тажрибакорликни излашларидадир. Улар ҳис туйғуга эътибор берадилар ва бу содир бўлганда улар улуғладим деб хулоса чиқарадилар. Нотўғри! Аслида, Худо бизни уларга боғланиб қолмаслигимиз учун ҳиссиётларимизни олиб ташлайди. Ҳиссиётни қидириш, ҳаттоки бу Масиҳга яқин бўлган ҳиссиёт бўлса ҳам улуғлаш эмасдир.

Сиз чақалоқ Масиҳий бўлганингизда, Худо Унинг борлигига ишонишингиз учун сизнинг номукаммал, ўзингизга қаратилган ибодатларингизга жавоб бериб ажойиб ҳис туйғу беради. Лекин сиз имонда ўсиб борганингизда, У сизни бундай қарамликлардан ажрата бошлайди. Худонинг ҳамма жойда ҳозирлиги ва Унинг ҳузурининг ҳозир бўлиши бошқа бошқа нарсалардир. Бири далилдир; бошқаси эса ҳиссиётдир.

Худо ҳамма вақт ҳозирдир ва Унинг ҳозирлиги фақатгина ҳис туйғу билан ўлчаниши учун жуда терандир. Ҳа, У сизни Унинг ҳузурини ҳис қилишингизни ҳоҳлайди, лекин У сиз ҳис қилишингиздан кўра ишонишингизга эътибор беради. Ҳис туйғулар эмас, иймон Худони мамнун қилади. Имонингизни чўзиш учун энг яхши вазиятлар бу ҳаётингиз тушиб кетиб Худони ҳеч қаердан тополмай қолган вақтларингиздир. Бу Аюбда содир бўлди. Бир куннинг ўзида у барча нарсадан айрилди – оиласи, тадбиркорлиги, соғлиғи ва унда бор бўлган барча нарса. Шуниси ғамгинлики, Худо ўттиз етти боб давомида ҳеч нарса айтмади.

Агар ҳаётингизда нима содир бўлаётганини тушунмасангиз ва Худо жим жит бўлса, Уни қандай улуғлайсиз? Сиз инқирозга боғланишсиз қандай тура оласиз? Қандай қилиб кўзингиз ёшга тўлиб туриб Исога назар ташлай оласиз? Сиз Аюбдек ҳаракат қиласиз: “Кейин у ерга ибодат қилиш учун йиқилди ва шундай деди: “Онамнинг қорнидан кийимсиз тушганман, ва бу дунёни кийимсиз тарк этаман. Худованд берди ва Худованд қайтариб олди; Худованднинг номи буюк бўлсин.” (Аюб 1:20, 21). Худога қандай ҳис қилаётганингизни айтинг. Худога юрагингизни сочинг. Ҳар бир ҳис туйғунгизни тўкиб сочинг. Аюб “Мен жим туролмайман! Менинг аччиғим келяпти ва жаҳлим чиқаяпти. Мен гапиришим керак!” деганида ўз ҳиссиётини очиқ намоён қилди. Худо узоқ туюлганида у бақириб деди: “О, қандай вақтлар эди мен гуллаб яшнаганимда, Худонинг яқин дўстлиги менинг ҳовлимни марҳаматлаган вақтларда”. Худо сизнинг шубҳангиз, аччиғингиз, қўрқувингиз, қайғунгиз, чалкашганингиз ва саволларингизни ҳал қила олади.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top