3:33

Худони бутун қалбинг билан…

MP3

Салом азизлар. Ўн Амрларнинг тўрттаси Худо билан муносабатимизга қолган олтитаси эса инсонлар билан муносабатимизга тегишлидир. Лекин барчаси муносабатлар ҳақидадир. Кейинчалик Исо Худо учун нима муҳимлигини икки ифодада ихчамлади: Худони севгин ва бошқаларни севгин. У шундай деди: “Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин. Бу – биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзинг каби севгин”. Бутун Илоҳий Буйруқ ва пайғамбар оятларининг ҳаммаси ҳам мана шу икки амрга таянади.” (Матто 22:37-40)

Худони севишни ўрганганимиздан кейин, бошқаларни севишни ўрганишингиз ҳаётингиздаги иккинчи мақсаддир. Муваффақиятлар ёки нарсаларга эга бўлиш эмас, муносабатлар ҳаётимизда энг муҳимдир. Шундай экан, нима учун муносабатларга иккинчи даражали деб қарашимиз керак? Агар жадвалларимиз тўлиб қолса, муносабатларга эътибор бермаймиз, севган кишилармизга нисбатан етарлича вақт, ғайрат ва энергия ажратолмай қоламиз. Худо учун энг муҳим бўлган нарса, тезда қилиниши керак бўлган бошқа юмуш билан алмаштирилади.

Банд бўлиш муносабатларнинг энг катта душманидир. Биз яшаш учун ишлаш, ишимизни бажариш, қарзларни тўлаш ва бошқа мақсадларни амалга ошириш билан гўёки улар ҳаётимизнинг мақсадидек ташвишланиб юрамиз. Бундай эмас. Ҳаётимизнинг мақсади Худони ва кишиларни севишимиздир. Ҳаёт минус севги нолга тенгдир.

Севги абадий яшайди. Худо бизга севгини энг асосий вазифамиз қилишимиз кераклигини айтишининг яна бир сабаби севги абадийдир: “Эндиликда бу уч нарса қолади: ишонч, умид, севги. Севги эса энг аълосидир.” (1 Коринфликларга 13:13)

Севги васият қолдиради. Бойлигингиз ёки муваффақиятларингиз эмас, бошқа кишиларга бўлган муносабатларингиз сиз ерда қолдиришингиз мумкин бўлган катта таъсирдир. Тереза Хоним айтганидек, “Сиз нима қилишингиз эмас, бунга қанча севги қўйганингиз муҳимдир.” Севги узлуксиз мероснинг сиридир. Мен кишиларнинг ётоқда охирги дақиқаларини яшаётганликларини, яъни абадият остонасида турганларнинг кўп гувоҳи бўлганман ва улардан бирортаси, “Менинг дипломларимни келтиринг! Мен уларга яна бир бор қарашни ҳоҳлайман. Менга орденларим, медалларим, совға қилинган олтин соатни кўрсатинг.” Ердаги ҳаётлари тугаётганда инсонлар атрофларини нарсалар билан ўраб олмайдилар. Биз атрофимизда ҳоҳлайдиганимиз кишилар – севган ва муносабат қурган кишилармиз. Охирги дақиқаларимизда биз ҳаёт муносабатдан иборат эканлигини тушунамиз. Донолик ушбу ҳақиқатни кейинроқ эмас, балки олдинроқ тушунишимиздир.

Ўлим тушагингизда нима муҳим эканлигини тушуниб олишингизни кутманг.

Биз севгимиз орқали қадрланамиз. Севишни ўрганишингиз ҳаётингиз мақсади эканлигининг учинчи сабаби севгимиз учун абадиятда қадрланамиз. Худо руҳий етукликни ўлчашининг йўлларидан бири муносабатларимиз сифатидир. Жаннатда Худо “Менга иш фаолиятинг, банкдаги ҳисоб рақаминг ва қизиқишларинг ҳақида айтиб бергин” демайди. Бунинг ўрнига У сиз бошқаларга қандай муносабатда бўлганингиз, айниқса муҳтожларни қандай қабул қилганингизни кўриб чиқади.

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top