2:45

Хасадчи бўлманг 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғлик-саломатликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, хизматчилар бошқалар нима қилаётгани билан эмас, балки ўзларининг ишлари ҳақида ўйлайдилар.

Улар бошқа хизматчилар билан ўзларини таққосламайдилар, рақобат қилмайдилар ва уларни танқид қилмайдилар. Улар Худо уларга берган иши билан жуда банддирлар.

Худонинг хизматчилари ўртасидаги рақобат бир неча сабабларга кўра маъносиздир: Биз ҳаммамиз бир командадамиз; бизнинг мақсадимиз ўзимизни эмас, балки Худони чиройли қилиб кўрсатишдир; бизлар турли ишларга тайинланганмиз; ва биз ягона тарзда шакллантирилганмиз.

Павлус шундай деган: “Шуҳратпараст бўлмайлик, бир-биримиздан рашк қўзғамайлик, бахиллик қилмайлик.” Галатияликларга мактубининг 5 боби 26 ояти. Азизлар, хизматчилар ўртасида ҳасад бўлмаслиги керак.

Агар сиз хизмат қилиш билан банд бўлсангиз, танқид қилишга вақт тополмайсиз. Сиз танқид қилмоқчи бўлган вақтингиз сизнинг хизмат қилишингиз мумкин бўлган вақтингиздир.

Марта Исога Мария хизмат қилмаётганлигидан шикоят қилаётганида у хизматкор қалбини йўқотган эди. Ҳақиқий хизматкорлар адолатсизлик учун шикоят қилмайдилар ва хизмат қилмаётганлардан ранжимайдилар.

Улар фақат Худога ишонадилар ва хизмат қилишда давом этадилар. Устознинг бошқа хизматчиларини баҳолаш бизнинг ишимиз эмас. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Сен ким бўлибсанки, бошқа кишининг малайини тергайсан?

У ўз хўжайини олдида ё туради, ё йиқилади. Раббимиз эса уни турғазишга қодир, шунинг учун у туради.” Римликларга мактубининг 14 боби 4 ояти. Ва танқидга қарши ҳимояланишимиз ҳам бизнинг ишимиз эмас.

Буни Устозга қўйиб беринг. Мусонинг мисол қилиб олсак, у қаршиликда ҳам ҳақиқий камтарликни кўрсатди, Наҳимиёнинг ҳам танқидчиларга жавоби: “Менинг ишим жуда ҳам муҳимдир ва уни сиз билан учрашиш сабабли тўхтатолмайман”- деган эди Наҳимиё китобининг 6 боби 3 оятида.

Азиз биродар, агар сиз Исога ўхшаб хизмат қилмоқчи бўлсангиз, албатта танқидга учрайсиз. Дунё Худо қадрлайдиган нарсани тушунмайди. Исога кўрсатилаётган энг гўзал севги ҳам шогирдлар томонидан танқид қилинган эди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top