Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азизлар, агар сиз ибодат руҳини чуқур ҳис қилсангиз, у ҳолда вақтни суистеъмол қилманг, шунчалик кўтаринки кайфиятда бўлмаган одамлар сиздан орқада қолиб кетмаслиги учун жуда узоқ вақт ибодат қилманг.
Агар сиз ибодат руҳини чуқур ҳис қилмасангиз, у ҳолда сизнинг тингловчиларингиз толиқиб қолмасликлари учун узоқ вақт ибодат қилманг. Бир машхур биродаримиз, бошқа бир машхур биродар хақида шундай гапларни айтган эди:
“Унинг даврида ҳеч ким у каби Муқаддас Руҳнинг шундай кучи ва шундай марҳамати билан гапирмаган. Ундан бошқа ҳеч ким шунча кўп имонга келганлар билан мақтана олмаган.
Унинг тингловчиларидан кўпчилиги ҳаворийлар давридан буён ҳеч ким у каби шундай куч билан гапирмаган. Бошқаларнинг олдида у жуда қисқа ибодат қилган. Лекин унинг ҳар бир гапи осмонга қаратилган ўткир ўқ эди.
Мен унинг бошқа ваъзхонларнинг узун ибодатидан толиқаётганлигини қандай айтганини эшитгандим. Лекин у якка ўзи қолганида ўз ибодат қаҳрамонликлари учун кўп вақт сарфларди”.
Махсус ҳолларда, бизнинг ибодат кайфиятимиз айниқса чуқур бўлганда, эрталабки ибодатга 20 минутгача вақт сарфлаш мумкин, лекин бу ҳам тез-тез эмас. Сиз сирли қалб ибодати билан узоқ вақт ибодат қила олмайсиз.
Агар сиз шуни хоҳласангиз, бу ерда биз сизни 10 минут, 10 соат, ҳатто 10 ҳафта билан чеклаб қўймаяпмиз. Биз ваъздан аввал ёки ундан кейин бажариладиган жамоатдаги ибодат ҳақида гапиряпмиз.
Бу ибодатнинг узунлиги эса 10 минут ёки 15 минут бўлгани яхши. Минглаб одамлар ичидан фақат бир киши ибодатингизнинг қисқалигидан нолиши мумкин, уларнинг бутун тўдаси аксинча ибодатингизнинг узунлиги уларни толиқтиришини айтади.
“У ўз ибодати билан менинг кайфиятимни кўтарди ва агар у ўша пайтда тўхтаганда жуда яхши бўларди, лекин у давом этаверди ва ўз ибодати билан менинг кайфиятимни бузди”, — деб айтган эди Георг Уайтфильд бир вақтлар бир машҳур ваъзхон ҳақида.
Худованд бундай ваъзхонларни аяб ўзининг чексиз бардошини намоён қилади. Улар ўзларининг сурувига шундай катта зарар келтиришади, У эса Ўзининг раҳмдиллиги билан уларга тоқат қилади ва уларнинг Унга хизмат қилишда давом этишига рухсат беради.
Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.