MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилаган ҳолда бугунги мавзумизни бошлаймиз. Ҳурматли биродарлар, баъзиларнинг очиқ кўзлари билан ибодат қилишини пайқаганмиз.

Бу одат албатта ғайритабиий, беадаб бўлиб ёмон таъсир қилади. Ҳар замонда кўзларни очиш эса ва осмонга қаратиш яхши таъсирлидир, лекин кўринмас Худога ибодат билан мурожаат қилаётганингда атрофга қараш ғирт беадабликдир.

Масиҳийликнинг биринчи асридаёқ Жамоат оталари бу одатга қарши кучли турганлар. Ибодат вақтида имо-ишоралар қилиш ҳам керак эмас. Баъзан ваъз вақтидагидек қўлларни кўтаришга йўл қўйиш мумкин; баъзан бу жуда ўринли бўлиши мумкин.

Ибодат сўзларингизнинг тартибида ҳар хилликка риоя қилинг. Сизнинг эътиборингизни кўпчилик талаб қилади: бутун жамоатга келганлар ўзларининг заифликлари, йиқилишлари, қайғулари ва таскинлари билан; ўраб турган бутун дунё, қўшни жамоатлар, имонга келмаган тингловчилар, болалар, қисқаси, бутун мамлакат.

Сиз ҳар сафар бу ҳақда ибодат қилишингиз керак эмас, акс ҳолда сизнинг ибодатингиз жуда узун ва қизиғи йўқ бўлади. Сизнинг қалбингизда нима энг юқорида турса, ўша ҳақида сиз биринчи навбатда ибодат қилишингиз керак.

Муқаддас Руҳнинг бошқаруви ёрдамида биз ибодатларимизнинг мавзуларини тақсимлашимиз мумкин, бунинг натижасида бутун ибодат хизмати ҳамду-сано ва ваъз билан биргаликда уйғунликдаги бир бутунликка айланади.

Кўр-кўрона эмас, балки идрок билан қўллаб туриладиган ибодат хизматининг бундай бирлиги жуда жозибали ва бутунликнинг таассуротини кучайтиради. Лекин баъзи ваъзхонлар бу бирликни сақлаб туриш кучига эга эмас, балки Англиядан Япониягача саёҳат қиладилар ва унга улар учратадиган ҳар хил нарсаларни қўшиб тўқийдилар.

Сиз эса, ваъзингизда бирликка эришганлар, ҳамду-санода ҳам, ибодат сўзларида ҳам ва ўқишда ҳам худди ўша мавзу биринчи ўринни эгаллаши учун сиз яна илгарига кетишингиз, бутун ибодат хизматида бирликнинг маълум даражасини ривожлантиришингиз керак.

Баъзи ваъзхонларнинг охирги ибодатда ўз ваъзининг мавзуси ҳақида тушунтириш одатини тавсия қилиш мумкин эмас. Балки бу тингловчилар учун ибратлидир, аммо ибодатга бундай мақсад бегонадир. Бу мақтанчоқлик, беадаблик ва ўқувчиларга хосдир. Бу одатга тақлид қилманг. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top