3:02

Муқаддас Китоб 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Азизлар «Қадимги Аҳд китобларини ўқиш оддий тарихий китобларни ўқишнинг ўзидир», бир навқирон йигит Муқаддас Китобни гуруҳий ўрганишни бошлаганида шундай хулоса қилган.

Аммо кўп ўтмай, бир неча Қадимги Аҳд китобларини ўрганганидан сўнг, у ўз фикрини ўзгартирди. Албатта, Қадимги Аҳд тарихий баёнлардан тузилган, масалан, ер ва одамзоднинг яратилиши, яҳудий халқининг ўтмиши ва бошқа кўп воқеалар.

Баъзида бу тарихлар такрорланади ёки ҳар хил нуқтаи назардан ёритилади. Аммо, бу китобларда биз башоратларнинг ёзилганига дуч келамиз, уларнинг кўплари рўёбга чиққан, бошқалари бизнинг вақтимизда амалга ошяпти, айримлари эса, эндиликда амалга ошади.

Қадимги Аҳд яна ҳаяжонли муҳаббат тарихларидан, назм китобларидан, насиҳатлар ва бошқа кўп ҳикматлардан иборат. Оддий тарихий китоблар бизга қаҳрамонлар ҳақида ҳикоя қилади, Қадимги Аҳднинг китоблари бўлса, бизга ўша замоннинг оддий одамлари ҳақида гапиради.

Аммо, бу қиссалар жуда муҳим, чунки улар Худонинг халқи билан муносабатларини очиб беради. Қадимги Аҳд китобларини беш асосий мавзуга тақсимлаш мумкин.

Биз алоҳида китобларнинг бобларга ва оятларга бўлинишига эътибор қиламиз. Энди биз Қадимги Аҳд китобларининг таснифларга бўлиниши хақида кўрамиз. Муқаддас Китобнинг бошланғич беш китоби бизга Қонун китоблари сифатида маълум бўлган.

Бошқача қилиб улар яна «Таврот» дейилади. Тавротни яҳудий халқининг буюк сардори ва халоскори Мусо ёзган эди. Шу сабабдан ушбу беш китобни баъзида «Мусо китоблари» дейилади.

Биринчи китоб Ибтидо “бошланишни” ёки “яратилишни” билдиради. Ибтидо бизга кунларнинг Яратилиши, инсоннинг яратилиши, унинг ердаги ҳаётининг биринчи қадамлари, Тўфон, Иброҳимнинг чақирилиши ҳақида хабар беради.

Иккинчи китоб Чиқиш, ўз номи билдирганидек чиқиб кетишни билдиради. Унда, Худо қандай қилиб Ўзининг халқини Мисрдаги асирликдан олиб чиққани, Қизил денгиз сувларини бўлиб, халқни денгиз тубидаги қуруқликдан ўтказгани, шунингдек, Худо қандай Ўз халқининг эҳтиёжларини ваъда қилинган ерга боришда тўлдиргани, кўп мўъжизалар ва Худо Ўз халқига 10та амрни берганини баён этади.

Левит китоби ўзининг номини левитлардан олган, Левий қабиласидан, уларни Худо хизмат ва қурбонликлар келтириш учун танлаган. Бу китоб руҳонийларга қурбонлик келтириш ҳақида бу келажакдаги Исо Масиҳ қурбонлигининг қиёси сифатидаги ўгитни беради. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз, колган китоблар хақидаги мавзумизни келаси сафар давом эттирамиз хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top