3:11

Хизматчи юрак

MP3

Ассалому алайкум қадрли опа-сингиллар. Худо бизга берган вазифа бу оиламизни донолик билан бошқариш, фарзандларимизни Худонинг йўлида тарбиялаш, турмуш ўртоқларимизга вафоли ва бўйсунадиган аёл бўлишдир. Бу ишларни бажариш бир аёлга кўплик қилмайдими, -деган савол туғилади. Агар аёлнинг ўзи юракдан шу нарсани истаса, булар унга ҳеч ҳам кўп туюлмайди. Ундан ташқари аёл ҳам Худонинг фарзанди. У ҳам Худо билан мулоқот қилиши, зарур бўлса, Худо ундан сўраганида хизмат қилиши ҳам керак. Аслида аёл болаларига, турмуш ўртоғига бутун ҳаёти давомида хизмат қилади. Бу хизматни миннат ҳам қилмайди. Бироқ биз аёллар баъзида ишларимиз, вазифаларимиз кўплигидан Худога хизмат қила олмаётганимиздан нолиймиз.

Худо биздан нимани истайди? Худо биздан истаган хизматчи юрак қандай бўлиши керак? Сиз чиндан ҳам Худо истаганидай Унга хизмат қилишни истасангиз, бунинг учун кўп нарса қилишнинг кераги йўқ. Бунинг учун ҳар қандай шароитда ҳам Худонинг йўлини танлаш керак. Ҳар бир қарорни қабул қилганингизда, ҳар бир фикрингизда ва ҳар бир сўзингизда ва жавобингизда Худонинг йўлини танланг. Худо доимо юрагингизда биринчи бўлса, демак Унга хизмат қилишни бошлабсиз. Сулаймон пайғамбар ўзининг Маталлар китобида шундай деган эди: «Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт. Шунда У йўлларингни тўғрилайди.» (Мат 3:6) Биз аёлларнинг иши мана шундай бўлиши керак. Ҳар бир ишда, ҳар қандай ҳолатда тўхтаб, Худога ибодат қилишимиз керак.

Ибодат пайтида Худодан: «Тангрим нима қилишимни, нимани ўйлашимни, қандай жавоб беришимни истайсан», — деб сўранг. Юқоридаги оятни ҳаётимизга қандай қўллаймиз. Уни ҳар кунги ишларимиз, вазифаларимизга қўллашимиз мумкинми? Албатта мумкин. Янги кунни Худога ибодат қилишдан бошланг. Унинг бошқарувини сўранг. Шунда кун давомида бўладиган, нохуш вазиятлардан, ёқимсиз хабарлардан, иккиланишлардан ўтиб олишимизга Худованд ёрдам беради. Икки опа-сингил Марям билан Марфа ёдингиздами? У Исони тинглашни маъқул кўрган эди. Сиз ҳам Марямнинг ишини қилинг. Ишларингиз қанчалик шошилинч бўлмасин, уларни вақтинчалик бир чеккага суриб қўйиб, Худога қулоқ солинг. Худога хизмат қилиш аёлнинг юрагидан бошланади. Сиз ҳар сафар Худони ўйлаганингизда, Худо истаганидай жавоб берганингизда, Унинг маслаҳатига амал қилганингизда кўкларга кўтариласиз. Оилангизда болаларингиз, турмуш ўртоғингиз сизни бетакрор она ва бека деб билишади. Улардан мақтовлар ва раҳматлар эшитасиз. Сулаймон пайғамбар бу ҳақида шундай деган эди: «Жозиба алдамчи, чирой эса ўткинчидир, аммо Худодан қўрқадиган аёл кўкка кўтарилади» (Мат 31:30).

Чиндан Худога хизмат қилишни истасангиз, ҳар куни ўзингизни Худога бағишланг. Ўзингиздаги ҳар бир нарсани, ҳаётингизни, соғлиғингизни, кучингизни, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингизни, уйингиз ва ўзингизга тегишли бўлган ҳамма нарсани Худога беринг. Чунки биз эга бўлган ҳамма нарса аслида Худоникидир. Режаларингизни, мақсадларингизни, умидларингизни ҳам Худога топшириб, шу кун учун Унинг иродасини кутинг. Кун давомида Унга қулоқ солинг. Тез-тез Ундан сўраб туринг. Бу сизга Худо билан кучли ва мустаҳкам муносабат тиклашингизга ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top