Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, ваъда қилганимиздек Мусо пайғамбарнинг қолган китоблари хақида хам қисқача маълумот бериб ўтсак.
Демак Чўлда Тавротнинг тўртинчи китоби, бизга Худонинг халқининг сони ҳақида ёш миллат сифатида ва уларнинг отаси Иброҳимга тегишли ерларни, Исроил қабилалари орасида тақсимланишидан хабар беради.
Амрлар китоби – Мусонинг бешинчи китоби, «Иккинчи Қонуннинг» маъносини билдиради. Китобда Худонинг халқига кўрсатмалар, Мусонинг халққа айтган нутқлари ва Мусонинг вафотидан сўнг, Исроил халқини бошқаришнинг топширилиши ҳақида хабарлар мавжуд.
Муқаддас Таврот Худонинг инсон билан 2500 йил ичида қилган буюк ишларига баҳо беради Тарихий ўн икки китоб Исроил халқининг тарихини таърифлайди. Улар Худо билан алоҳида шахслар ва шунингдек бутун халқ муносабатлари ҳақида баён этади.
Наби Ясу Мусо вафотидан кейинги яҳудий халқининг сардори. У халқ билан Канъон мамлакатига келган, уни яна орзу-умидли, яъни ваъда қилинган мамлакат дейишади.
Исроил халқининг йўлида Исроилга қаршилик кўрсатмоққа ҳаракат қилган бир неча халқлар мавжуд эди. Ҳакамлар китоби Канъонда мағлубият ва ғалабали исроил тарихининг 400 йилини қамраб олган: қачон халқ Худони унутганида, мағлубият ва қачон Худога тавба қилиб ҳамда ҳакамларга халоскорлар сифатида мурожаат қилганида, ғалабалар бўлган.
Рут китоби Рут исмли, ҳакамлар даврида Мўов мамлакатидан бўлган, диёнатли аёл ҳақида баён этади.У Довудга катта буви бўлган ва Исо Масиҳ шажарасининг тизимига кирган.
Шоҳлар китобларининг Биринчи ва Иккинчиси инглиз таржимасида Шомуил китоблари дейилган. Улар ҳакамларнинг охиргиси Шомуилдан ўз номларини олишади.
У ҳам руҳоний, ҳам пайғамбар, ҳам ўқитувчи бўлган ва подшоҳликни ўрнатишда муҳим ўринга эга. Шоҳлар китобларининг Учинчи ва Тўртинчиси ҳамда Солнома китобларининг Биринчи ва Иккинчиси ҳам исроил халқининг насл-насабини, Яҳудий ва Исроил шоҳликларининг қандай бўлиниб кетганлигини ҳикоя қилади.
Худо руҳоний Эзра ва тоқли фаол Неҳемияни Бобил асирлигидан Ибронийларни ўз мамлакатига қайтариш учун фойдаланган. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.