Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Муқаддас Руҳ бизни Худо каби фикрлашга хамда қобилиятли қилиш учун келган. Бизнинг фикрлашимиз ўзининг табиати билан худбиндир. Худо бўлса бизни фидоийликка даъват этади. Биз ўзимизни ўйлаймиз, Худо эса бошқалар ҳақида ўйлайди.
Инсоннинг фикрларини Худонинг фикрларига мос этиб созлаши учун бир нима содир бўлиши керак эди. Айнан худди шу Муқаддас Руҳ келишининг мақсадидир. Муқаддас Руҳ яна бизни У билан Унинг ҳиссиётларига дўст бўлишга қобилиятли бўлишимиз учун келган.
Бундай Худонинг ҳиссиётларидан бири муҳаббатдир. Танавий одам йўқолган жон ҳақида ғамга ботмайди ёки йўқолиб қолгани ҳақида ачиниб, вақтини йўқотиб йиғламайди ёки ибодат қилишга уринмайди.
Фақат Худонинг Руҳи бизга муҳаббат бериши мумкин. Муқаддас Руҳ бизни Худонинг ибодати билан ибодат қилишга қобилиятли этиш учун бизни Худонинг қудрати билан Унга маъқул эҳтиёжлар ҳақида ибодат қилишга ўргатиш учун келган.
Биз нимани сўрашни билмаймиз ва кераклича Худо билан гаплашишга қодир ҳам эмасмиз, шунинг учун Руҳ бизга ёрдамга келади. Мана айни шу ерда тилларда сўзлашнинг энг муҳим жиҳатларидан бири мавжуд.
Ниҳоят, бизни Худонинг меҳнатини бажаришга қобилиятли қилиш учун, Муқаддас Руҳ келган. Муқаддас Китобда Худонинг услуби шундай эълон қилинган: «Куч билан эмас ва қўшин билан ҳам эмас, балки Менинг Руҳим билан, дейди Сарвари Олам».
Сиз Муқаддас Руҳдан бу дунёнинг бутун олтин ва кумушидан кўпроғини олдингиз. Муқаддас Руҳ номларини орасида қуйидаги иккитаси бор: Худонинг Руҳи ва Ҳаёт Руҳи.
Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ билан бирга У оламнинг яратилишида иштирок этган. Ҳаёт Руҳи бу ерга ҳаётни келтирган. Унинг ҳаётбахш кучи барча амалдаги табиат қонунларини жорий этган.
Сизнинг Дўстингиз Ҳаёт Руҳи қонунлари бўйича шу табиат фаолият кўрсатади, ҳаёт мўъжизасини яратади, Унинг кучи билан сиз ҳам бу дунёга келгансиз. «Худонинг Руҳи мени яратган ва Парвардигоинг нафаси менга ҳаёт берган».
Сиз ҳолдан кетганингизда ким сизга янги куч-қувват бериши мумкин? Ёки сиз хасталанганингизда ким сизга саломатлик бериши мумкин? Ким бизни атроф муҳитда мавжуд заҳарли моддалардан ёки бизга хавф-хатар қилувчи юқумли касалликлардан эҳтиёт қилиши мумкин? Албатта Худованд. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Хайр саломат бўлинг.