2:54

Муқаддас Руҳ 002

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, шифо беришда Руҳ ҳар хил йўллар билан иш тутади. Кўплар Исо Масиҳни ўзларини шахсий Қутқарувчилари деб қабул этганларида шифо олади, бошқалар сувда чўмдирилганларида ёки Руҳий чўмдирилаётганларида шифо топади.

Кўплар бу ҳақида ибодат қилаётганларида бирданига шифо топади, бошқалар эса аста-секин. Баъзилар Муқаддас Китобни ўқиган пайтда шифо олишади, бошқалар эса жамоат ибодатида, нон синдириш пайтида.

Яна кимдир ишга кетиш олдидан ибодатда. Худонинг фарзандлари ибодат қилиб, ишонишганида ҳаёт Руҳи ким ҳақида ибодат қилаётган бўлса, ўшанга ҳаёт ва куч бағишлайди. Худди У бизни баданимиз билан қилганидек, ҳаёт Руҳи бизнинг онгимизни соғломлаштиради. У кишиларни қўрқувдан, руҳий азобланиш ҳолатидан ва ҳар қандай руҳий касалликлардан халос этади.

Бизнинг вақтимизда ҳам У жинга чалинган одамларни, Исо ерда бўлган пайтида У қилганидек озод қиляпти. Муқаддас Руҳ Исо орқали ҳамма бунга муҳтож бўлганларни даволаб ва шифо бериб ҳаракат қилган.

«Носира шаҳридан чиққан Исони Худо юборди. Худонинг Ўзи Исо билан бирга бўлгани учун, У Муқаддас Руҳ ва қудратга тўлган ҳолда эзгулик қилар, иблиснинг золим ҳукми остида қийналиб юрганларнинг ҳаммасини соғайтирар эди».

Исо Масиҳ осмонга кўтарилганидан сўнг ерга Муқаддас Руҳни юборди. Муқаддас Руҳ имонлиларни тўлдиради ва У қачондир Исо орқали қилган худди ўша мўъжизаларини қилишда давом этяпти.

«Халқ орасида ҳаворийларнинг қўллари билан кўп ажойиб мўъжизали ишлар содир бўлар эди.Теваракдаги шаҳарлар аҳолиси ҳам Қуддусга кўплашиб келиб, ўзларининг касал ва ёмон руҳлардан қийналган одамларини келтирар эдилар.

Қийналганларнинг ҳаммаси эса шифо топар эдилар». Биринчи масиҳийлик жамоатини имонлиларига Худо Муқаддас Руҳ билан Масиҳ бошлаган хизматни давом этиши учун мўъжизавий инъомлар ва қудрат берган.

Биринчи жамоатга тақдим этилган инъомларнинг тўққизтаси 1-Коринфликларга мактубнинг 12-бобида келтирилган. Уларнинг орасида шифокорлик инъоми, имон инъоми ва мўъжизакорлик инъомлари мавжуд. «Ўша Руҳ бировга имон кучи, бошқасига эса шифокорлик инъомларини бахш этади.

Азизлар агарда сизда Худонинг иномлари йуқ бўлса Отамиздан сўранг, агарда аллақачон иномга эга бўлсангиз Худованд учун хизмат қилишда чарчаманг. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top