2:53

Меҳрибон Худо 05

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Худонинг бутун борлиқ устидан қилаётган тўлиқ назорати, бизни ўз ҳаракатларимиз учун жавобгарлигимизни бўйнимиздан соқит қилмайди.

Бундан ташқари, Худо ўз вақтида одил ҳукмни амалга оширди ва гуноҳ устидан адолатни ўрнатди. Ҳикматлар китобининг 16 боби 4 ва 5 оятларида шундай ваъда берилади:

“Ҳамма нарсани Эгамиз ўз мақсади билан яратди, ҳатто фосиқлар ҳам кулфат куни учун яралган. Барча такаббурлар Эгамизга жирканч, улар жазосиз қолмайдилар”. Айнан шунинг учун биз Худонинг ҳукмронлигини ўз гуноҳларимиз учун оқланиш деб қабул қилмаслигимиз керак.

Аксинча, Худонинг ҳукмронлиги ҳақида билишимиз бизни янада кўпроқ жавобгарлик билан ҳаракат қилишга ундаши керак. Азиз биродарлар, ҳаётимизда ҳеч нарса ўзўзидан бўлмайди.

Агар Худо йўл қўйиб бермаса, биз ҳеч қачон синовларга дуч бўлмаймиз ёки низоли вазиятга тушиб қолмаймиз. Бошқача қилиб айтганда, ҳаётимизга кириб келган низо, қандайдир маънода Худо томонидан олдиндан белгиланган.

Ҳаётимизда бўладиган воқеаларни айнан Худо танлаганини ва барпо қилганини билиш, бизни бу воқеаларга бўлган муносабатимизни тубдан ўзгартириб юбориши лозим. Мен аллақаердан эмас, Унинг иродасида, Унинг бепоён, беқиёс ва сўз билан таърифлаб бўлмас, менинг онгим тушуниб етмас бўлган иродасида таскин топаман.

Худо инсоният тарихининг Худоси, У Ўзининг ақл бовар қилмайдиган азалий мақсадлари билан машғул, бу мақсадлари бизда, биз орқали, биз учун ва бизнинг иштирокимизсиз бажо бўлади.

Сабаб ва натижалар Худонинг қўлида. Ҳаммасин Унга топшириш ишончнинг бир қисми эмасми? Худо бу абадий Худодир. Ундан менинг хаёлимдаги адолатни талаб қилиш юрагимнинг тахтидан Уни ағдариб ташлаш билан баробардир.

Ернинг пойдеворини қўювчи, унинг ўлчамларини белгиловчи Зот, қаерда чегара ўрнатишни билади. У имон ва итоаткорлик учун бизга зарур бўлган нурни беради. Мана шундай имон Джони Эрексон Таднинг ҳаётида ҳам намоён бўлади.

1967 йили Джони сувга нотўғри сакрагани учун елкасидан фалаж бўлиб қолди. Гоҳгоҳида уни саволлар ва шубҳалар қамраб оларди. Бироқ Худонинг марҳамати туфайли у хафагарчилик гирдобида қолиб кетмади ва умидсизликка тушмади. Худо доимий равишда имонини ва билимини мустаҳкамлаб борган сари, у бу ҳодисага Масиҳни улуғлаш ва ногиронларга хизмат қилиш учун имконият деб қаради. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top