2:47

Мақоллар маъноси

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, сизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, бугунги мавзумиз орқали сиз азизларга ўзбек халқ мақолларини, масиҳийча таълқинлари ҳақида бўлишмоқчиман.

Азизлар, буюк бобокалонимиз Ибн Сино шундай деган эди: “Асалнинг кўпи заҳардай туюлади. Заҳарнинг озгинаси эса асалдай туюлади.” Маъноси: ҳамма нарсани ўз меъёрида сақлаши керак деганидир.

Ҳамма нарса ўз меъёрида бўлса, заҳарли дори ҳам фойдали бўлиши мумкин. Агарда меъёрида бўлмаса, ширин асал заҳарли овқатга ўхшайди. Азизлар, энди савол пайдо бўлади: қандай қилиб ҳамма нарсани ўз меъёрида сақлашимиз мумкин?

Жавоб эса шундай: Фақат Худонинг Руҳи ичимизда яшаши билан ҳамма нарсани ўз меъёрида сақлашимиз мумкин. Яна бир мақол: “Агар одамни билмоқчи бўлсанг, унинг дўстига боқ.” Маъноси: Одамнинг фел-атворини билиб олиши учун унинг дўстларини қандай эканини билишингиз керак.

Инсон ўз-ўзидан атрофидаги одамларга ўхшаб боради. Ким билан кўпроқ вақт ўтказсангиз, шу инсонга ўхшаб борасиз. Агар Раббимиз Исо Масиҳ билан жуда кўп вақт ўтказсангиз, албатта Унга ўхшаб борасиз.

Кейинги мақол шундай жаранглайди: «От тўрт оёқли бўлса ҳам қоқинади». Маъноси: Энг зўр одам ҳам бир куни қоқинади. Ҳеч бир одам гуноҳсиз ёки айбсиз эмас. Ҳаммамиз қачондир йиқиламиз, шундай пайитларда Худо бизни қутқармаса, ҳеч ким жаннатга томон юра олмайди.

Яна бир мақол ҳақида сизлар билан бўлишсам: «Ота-она ўз фарзандига тахт яратади-ю, аммо бахт ярата олмайди». Маъноси: Ота-она болалар учун ҳамма шароит қилиб берса ҳам улар учун бахт қилиб бера олмайди.

Фақат Худогина бизни хурсанд ва бахтли қилиши мумкин. Фақат Худо кўнглимизни қувонтириши мумкин. «Одам бўлиши осон, одамий бўлиши қийин» Маъноси: Бу дунёда одам бўлиш осон, аммо Худо хоҳлаганидек яшаш қийин. Биз гуноҳкормиз ва гуноҳга ботганмиз. Бизга нажоткор керак.

«Одоб бозорда сотилмас» Маъноси: Баъзи қиммат баҳо нарсаларни пулга сотиб олса бўлади. Аммо энг қиммат баҳо нарса бозорда сотилмайди.

Масаллан, Худо билан муносабат бозорда сотилмайди. «Оз бўлса, эплаб кўр, кўп бўлса сеплаб кўр» Маъноси: Камбағал бўлсангиз, тирикчилик қилишга ҳаракат қилинг. Бой бўлсангиз, саҳий бўлишга интилинг. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз. Умид қиламизки, келгуси мавзуларимиз орқали мақолларни талқин қилишда давом этамиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top