2:50

Кичик уй жамоатлари 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, тананинг боши сифатида Масиҳ Ўз танаси бўлмиш жамоатга ҳар хил инъомлар бахш этган, токи шу инъомлар орқали Ўз ишига зарур бўлган эҳтиёжлар қондирилишини хоҳлаган.

Исо Масиҳ осмонга кўтарилишидан аввал, У Муқаддас Руҳни юборишга ваъда беради. Эллигинчилар кунида Муқаддас Руҳни беради, бу хақида Ҳаворийлар китобининг 1 боби 2 оятидан ўқиб кўришингиз мумкин.

Жамоатнинг аъзолари сифатида, Худованд ҳар биримизнинг Муқаддас Руҳ берадиган инъомларни олишимизни истайди. Жамоат тананинг боши бўлган Масиҳ билан алоқа қилиши лозим, шу орқали Масиҳ нима қилишларини истаётганини билиб олишади.

Биз жамоатнинг аъзолари сифатида ибодат қилсак, Муқаддас Руҳ бизга Масиҳ нима қилишимизни истаётганини тушунишимизга ёрдам беради. Исо Масиҳ Ўз танаси яъни жамоат орқали дунёда Ўз ишини давом эттиради.

Худованд мана шу иш бажарилиши учун тананинг аъзоларига турли хил инъомлар ва хизматлар берган. Мана шу инъомлар ва хизматлар танани мустаҳкам қилади ва ёвузликка қарши курашишига ёрдам беради.

Ҳар бир аъзо Муқаддас Руҳга тўлиши билан, Масиҳнинг ҳаёти улар орқали оқиб келишига имкон беради, жамоат эса унинг барча ишларида куч бағишлайди. Келинг мана шу инъомлар ва хизматларни доимо ўрганиб боришга ҳаракат қилайлик.

Улар Раббимизнинг ишини бажаришимизга кўмаклашадиган қурол-аслаҳаларимиздир. Улардан баъзилари ҳақида Эфесликларга мактубининг 4 боби 11 оятида, баъзилари эса Римликларга мактубининг 12 боби 6 ва 8 оятларида ва кўпчилиги 1-Коринфликларга мактубининг 12 боби 8 ва 10 оятларида айтиб ўтилган.

Ўша парчаларнинг ҳар бирини диққат билан ўқиб чиқишингизни сўраган бўлардим. Мана шу инъомлар имонлилар орасида фаол ҳаракат қилса, танани Худованд марҳаматлайди ва кучайтиради, шу билан бирга Худованднинг иши бажарилади.

Ким ҳозир жамоат ҳақида ва унинг аъзоларига Худованд хизматлар берганлиги тўғрисида кўп нарсаларни тушунади. У жамоатга назар солар экан, ҳар бир аъзосининг хизмати бир хил эмаслигини кўради.

У ерда кимдир ваъз қилади ва ўқитади, кимдир доно сўзлар айтади ва билим беради, яна кимдир эса хизмат қилади ва бўлишади. Ким бу ерда Масиҳдаги биродарларимиз ва опаларимизга ёрдам берадиган йўллар жуда кўплигини англади. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top