2:45

Кичик уй жамоатлари 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, биз ибодат қилганимиз сайин Худованд бизнинг юрагимизга ташвиш солиши мумкин.

Бу дегани биз Хушхабар етмаган жойлар билан қизиқиб қолишимиз мумкин. Биз ўша жойларга Хушхабар етиб боришига ёрдам берар эканмиз, ўша жойда биз ишлашимиз кераклигини Худованд истаётганини юрагимиздан сезамиз.

Чорлов Худовандни қидираётган имонлилар сифатида келиши мумкин. Ҳаворийлар китобининг 13 боби 2 оятда биз Муқаддас Руҳ Антиохия шаҳридаги жамоатга, “Барнабо билан Шоулни Мен сайлаган иш учун Менга ажратиб беринглар!” — деб гапирганини ўқиймиз.

Худованд битта иш учун ҳаммани чақиравермайди. Масалан, у ерда ваъз ҳам қила олмайдиган ёки ўқитишни ҳам билмайдиган бизнесмен бўлиши мумкин. У Худовандни севади ва Унинг ишини қилишни истайди.

Худованд уни ўз бизнеси билан югуриб юрганида Масиҳ ҳақида гувоҳлик беришга чақириши мумкин. Аёл киши уйида ўтириб, уйида ишлаши мумкин. Худованд уни ўз уйида ва жамиятда художўй аёл бўлиб, Ўз Каломини ваъз қиладиганлар ва ўқитадиганлар учун ибодат қилишга, ҳамда қўни-қўшниларга ва танишган одамларига гувоҳлик бериш учун чорлаши мумкин.

Ҳеч бир киши Худованднинг чорловисиз қолмайди. Одамлар бир-бирларидан бутунлай фарқ қилганликлари каби, хизматлар ҳам турличадир. Худованд масиҳий хизматчи сифатида бизга муҳтож.

Азиз дўстим, Муқаддас Руҳ юрагингизга гапирганини сезганингизда, эътиборсиз бўлманг. Тасаввур қилинг, бир дўстингиз сиздан Худованд Ўз ишини қилиши учун инсонларни қандай чорлашини сўраб қолди.

Дафтарингизга дўстингизга жавоб бериш учун Худованд чорлаши мумкин бўлган учта йўлни ёзиб чиқинг. Худованд Ўз ишини қилиши учун хизматчиларни қандай таъминлашини кўрсатувчи оятларни аниқланг.

Инсон уни Худованд қандайдир хизматга чорлаганини ҳис қилганда, у ўша чорловга итоат қила олади, чунки Худованд Ўз хизматчиларига ўша ишни қила олиши учун инъом беради. Биз бу инъомлар ҳақида аввалги мавзуларимизда ҳам айтиб ўтган эдик.

Эллигинчи куни Муқаддас Руҳ масиҳийларга инъом берди. Мана шу биринчи инъом эди. Биз инсонлар кўп ишлар қила оламиз, бироқ руҳий ишларни қилиш учун Муқаддас Руҳнинг мададига муҳтожмиз. Инъомга эса, албатта, биз ўз кучимиз билан эриша олмаймиз. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top