Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар буюк топшириққа нисбатан ўз муносабатларининг муаммаоларини қийинчилик билан ҳал қилишга ҳаракат қилаётган биродарлик кенгашлари кўпми? Уни тушунадиганларчи?
Ифодалай олганларчи? Ҳаттоки буни нима эканлигини ва у ҳақда қаерда ёзилгани ҳақда биладиганларчи? Ўз жамоатларининг итоаткорлиги ва Худовандимиз топшириқларини амалга ошириш ҳақида айтаяпман, чунки ана шулар жамоатнинг йўналишини ва фаолиятини аниқлашади.
Агар жамоат етакчи гуруҳлари “уй бошқариш” муаммоларига эътибор берганидек, жамоат вазифасини бажариш ва фикр юритишларига ҳам шунча вақт ажратсаларгина жамоат ҳаётий кучга эга бўлади ва ҳаракатда бўлади.
Биродарлар кенгашларининг кўпчилик қисми 95 фоиз вақтларини жамоат бошқарувчилари қатнашишлари талаб қилмаган жамоат-хўжалик муаммоларига бағишлашадилар.
Масиҳийликнинг “улкан” муаммолари молиявий таъминлаш масалалари ва ерни ишлатиш муаммолари, Муқаддас Китобнинг белгиланган матн қисмларини ёд олиш, сажда қилишни бир қисмини бошқа йиғилишга ўтказишни режалаштиришдан иборат.
Шуниси ғалатики, бу бемаънилик комедиясига жалб қилинганларнинг деярли ҳаммаси ундан нафратланишади. Уларга ўз йиғилишларига бориш ёқмайди; бошқарувчи бўлишдан аввал уларнинг ҳаёти ҳақиқатдан ҳам қандайдир аҳамиятга эга, деб ўйлашарди.
Ҳозир уларнинг иҳлослари қайтган, руҳий тушкунликка солинган бошқарувчилик зерикарли ва бемаза ишга айланди. Жамоатнинг ўртача етакчиси Буюк топшириқни жиддий қабул қилмайди, чунки у уни яхши ўрганмаган.
У Инжилни бориб ваъз қилиш буйруғи фақат қулоғида. Бутун жаҳонга хушхабар етказиш муҳимлигини у тушунади. Хушхабарни бутун жаҳонга ёйиш унга қанчалик тааллуқлилигини пайқамайди холос.
У Буюк топшириқни жамоатнинг миссионерлик кучлари билан деярли бутунлай боғлаб қўйган. Тегишли қўмита кенгаш қарорига асосан миссионерлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун фонд ташкил қилганда, у бу нарса ўзини оқлай олмайди, деб ҳисоблайди.
Ўзига хос бошқарувчи биродарлар ўзлари фараз этишларича, Буюк топшириқни бажарилишига қўлдан келганча хисса қўшишади, шу билан бирга миссионерларга кўп маблағ сарф этишга йўл қўйишади. Худованднинг розилиги ила амалга ошган хар қандай иш эса мархаматли бўлади. Хайр саломат бўлинг.