MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, яна сиз билан мавзуларимиз орқали бўлсада учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар, низога нисбатан тўғри келадиган тўғри йўлни ривожлантириш учун қадам қуйидагича: “Сизларнинг инсонпарварлигингиз барчага маълум бўлсин”- деб ёзилган Галатияликларга мактубининг 6 боби 1 ва 2 оятларида.

“Инсонпарварлик” деб таржима қилинган сўз юнон тилида “Эпиакес” сўзидир, унинг жуда кўп маъноси бор: сабртоқат, мурувват, юмшоқлик, одоблилик, хушмуомалалик, саҳийлик, кечирим, вазминлик.

Умуман олганда, бу сўз жаҳлдорликка, терсликка ва қўполликка тескари сифатларни, одамни ёмон бўлишига эмас, яхши бўлишига олиб келадиган сифатларни тасвирлайди.

Бу сўз шундай маънони берадики: агар имонли масиҳий бўлсангиз, сиз ёқимли одам бўла оласиз. Низолар гирдобида қоганда ҳам беозор бўлишда давом этсангиз, айниқса беозорлигингиз ҳаммага маълум бўлса, бу сизга ҳар томонлама фойда келтиради.

Беозорлик ҳаётимизда Масиҳнинг борлигини ҳамда Унга шуҳрат ва улуғворлик келтирадиган кучини кўрсатади. Беозорлик қўпол ва қўрслик билан гапиришингизга ва ҳаракат қилишингизга йўл қўймайди, одатда қўполлик ва қўрслик вазиятни янада кескинлаштиради.

Ва ниҳоят, беозорлигингиз рақибингизни ҳам шундай ҳаракат қилишга руҳлантириши мумкин. Агар сизни хафа қилган одам кучли руҳий изтиробда бўлса, беозорлик жуда фойдали бўлади.

Бундай ҳолатларда сизни хафа қилсалар, бу кўпинча одамда яширин муаммолар борлигининг белгиси бўлади холос. Бунга юмшоқлик ва ҳамдардлик билан жавоб қайтарсангиз, хафа қилган одамга катта яхшилик қилиб, хизмат кўрсатган бўласиз.

Азизлар, яқинда мен бир оилани кузатдим, эрхотин оиласида беозорлик принципини қўлладилар. Бир мунча вақт олдин эри қийин вазиятга тушиб қолди ва одатдагидан кўра кўпроқ асабийлашган эди.

Натижада, у хотинини бутунлай асоссиз равишда танқид қилиб, қўполлик билан гапириб ташларди. Хотини ҳам шу тарзда жавоб беришга ҳақли эди, аммо Худо уни юрагини раҳмдилликка тўлдирди ва у мулойимлигича қолди.

Эрини ҳукм қилмади ва хафачиликка эътибор бермади, аёлнинг сўзларида меҳрибонлик ва эри бошидан ўткизган ҳамма кўнгилсизликларни тушуниш бор эди. Нима учун у ўзини бундай тутганини сўраб, билгандан кейин хотини унга бир неча аниқ усулларни ёрдам тариқасида таклиф қилди. Хотинининг беозорлиги унга чуқур таъсир қилганди ва хотинидан ўз қилмиши учун кечирим сўради. Азизлар, шу ерда мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top