MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, яна сиз билан мавзуларимиз орқали бўлсада учрашганимиздан хурсандмиз. Азизлар, бир нарса доим ёдингизда бўлсин, яъни ташвишни ибодат билан алмаштиринг.

Низоли вазиятда тутадиган йўлни ишлаб чиқишнинг усулларидан бири, ташвишга соладиган фикрлардан халос бўлишдир. Павлус ўз мактубида ноодатий бир ташвиш ҳақида гапирган. “Ташвиш” деб таржима қилинган юнон тилидаги “Меримнао” сўзи, ташвишлар ва кўнгилсизликлар билан қийналиб қолган, босим остидаги, қийин аҳволдаги, юк остидаги одамни англатади.

Одатда биз низо марказида бўлганимизда, айниқса низога биз учун муҳим бўлган одам аралашган бўлса ёки сиз учун муҳим бўлган қизиқишлар ҳақида гапирилса бу туйғулар кучаяди.

Павлус ташвишли хаёлларга қанчалик эътибор беришимизга қарамай, улар онгимизга кириб боришини билгани учун ташвишларни ибодатга алмаштирган ҳолда “…ҳар доим ибодатда ва илтижода бўлиб, ҳар бир тилагингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар”- деб айтади.

Ким биландир низолашаётган бўлсангиз, сиз ўзингиз тушиб қолган қийин вазият ҳақида ёки рақибингиз дилингизни оғритгани ҳақида ўйлашингиз табиий албатта. Бу салбий фикрларни енгиб ўтишнинг энг яхши йўли бу вазият орқали Худованд сиз учун қилиб бўлган нарса учун Унга миннатдорчилик билдириш ва муаммоларингизни ҳал қилиш учун Ундан ёрдам сўраш бўлади.

Агар сиз ўтмишда Худонинг содиқлигини эсласангиз ва ҳозирги вақтда У билан бирлашсангиз, ташвиш тез орада йўқолганини кўриб, унинг ўрнига имон ва комил ишонч мустаҳкам ўрнашиб олганини кўрасиз.

Аслида, исроилликлар енгиб бўлмас вазиятга дуч келганиларида уларни ўраб олган қўрқувдан қутулиш учун асосий йўллардан бири Худодан Унинг содиқлигини сўраб ёлвориш ва қутқарилгани учун Худога миннатдорчилик билдириш бўлган.

Диққат-эътиборингизни Худовандга ибодат қилишга қаратиб, сиз мантиқсиз туюлган туйғуни ҳис қиласиз: сизни кузатиб келган адоват, хавотир ва ички низолар ўрнини бирдан тинчлик эгаллайди.

Бу шунчалар кутилмаганда содир бўладики, Павлус бу ҳолат ҳақида “…инсон хаёлига сиғмайдиган, Худо берган тинчлик…”- деб айтади. Аввалига бу тинчлик фақатгина ички бўлсада, кўпинча низони кузатиб турган атрофдаги одамларнинг ақли етмайдиган ташқи тинчликка айланади.

Шу ерда азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top