2:54

Ожизлик 03

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна ғойибона учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, куч мустақиллик руҳини озиқлантирса, бизнинг чегараларимиз, биз бир-биримизга нақадар кераклилигимизни кўрсатади.

Агар биз биргаликда ожиз ипларимизни тўқисак, жуда қудратли арқон яратилади. Ванс Ҳавнер шундай деган эди: “Масиҳийлар дўлга ўхшаган тез синиб кетувчандир, аммо агар улар бирга бирлашишса, йўл ҳаракатини ҳам тўхтата оладилар.”

Кўпинча бизнинг ожизлигимиз бизнинг раҳм ва хизматимизни ошириш учун фойдалидир. Биз бошқаларнинг камчиликларини ўйлаш ва уларга раҳмдиллик қилишдан узоқ бўламиз.

Ерда Худо сиздан Масиҳга ўхшаган характерга эга бўлишингизни хоҳлайди. Бу дегани бошқа кишилар сизнинг яраларингиздан шифо топадилар. Сизнинг буюк ҳаёт хабарингиз ва энг самарали хизматингиз энг оғир оғриқларингиз орқали ҳосил бўлади.

Сиз орланадиган ва энг кўп уяладиган нарса Худо бошқаларни тузатиши учун энг самарали восита бўлиши мумкин. Энг буюк хушхабарчи Ҳадсон Тейлор шундай дейди: “Худонинг энг буюк кишилари ожиз кишилар бўлганлар.”

Мусонинг ожизлиги унинг тез қизишувчанлиги бўлган. Бу унинг тош отиши орқали бир Мисрликни ўлдириши ва Ўн Амрларни синдириб ташлашига олиб келган. Аммо Худо Мусони “ердаги энг камтар киши”га ўзгартирди.

Гидъўннинг ожизлиги унинг ўзини паст кўриши ва чуқур ишочсизлиги эди, аммо Худо уни “важоҳатли ва қудратли кишига”га ўзгартирди. Иброҳимнинг ожизлиги қўрқув эди.

Бир марта эмас, балки икки марта Иброҳим ўз хотинини синглиси деб айтган. Аммо Худо Иброҳимни “барча имонлиларнинг отаси”га ўзгартирди. Қизишувчан, иродасиз Бутрус “тош” бўлди, зинокор Довуд эса “Худонинг кўнглидаги киши” ва Юҳанно яъни мағрур “Момоқалдироқ Ўғли” “Севги Ҳаворийсига” ўзгарди.

Бу рўйхатни давом эттириш мумкин. “Яна нималар ҳақида гапирай? Яна Барақ, Шимъўн, Ифтаҳ, Довуд, Шомуил ва барча пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилиш учун вақтимиз етарли эмас.

Улар имон билан подшоҳликларни тўнтардилар, адолатни барқарор қилдилар, илоҳий ваъдаларга эришдилар, шерларнинг оғзини боғладилар. Ловуллаган оташни сўндирдилар, қилич тиғидан қочиб қутулдилар, ҳолдан тойган бўлиб қувватга кирдилар, жангда матонат кўрсатдилар, бегона қўшинларни енгиб даф қилдилар.” Худо ожизликни қудратга айлантиради. У сизнинг энг ожиз томонингизни ўзгартиришни хоҳлайди. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаб, сиз билан хайрлашамиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top