“Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлади.” (Луқо 12:34) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Афзал кўриш, яъни биринчи ўринга қўйиш, энг зарур деб билиш деган сўзнинг маъноси бирор нарсани бошқа нарсалардан устун қўйиш ёки мухимроқ деб билиш деганидир. Афзал кўришда бирор нарсани бошқа нарсадан мухимроқ деб биласан. Энг зарур нарса нима эканлигини ажратиб оласан. Масихийликда хам Xудога манзур хаёт кечирмоқчи бўлсанг заруриятларни билишинг керак. Кўпчилик заруриятлар хақида умуман тушинчага эга эмас. Энг мухим нарсалар нима эканлигини билмасанг имонда яхши хаёт кечира олмайсан. Кимгадир бўлган хурматимиз ёки ниманидир бошқа нарсалардан афзал кўришимиз орқали бизлар учун нима зарур эканлигини билиб оламиз. Мисол учун мен ишимни уйимдан юқори қўя олмайман. Хизматимни эса никохимдан устун қўя олмайман, чунки хизматим хаётимнинг яққол номоёндасидир. Тимўтийга йўлланган биринчи мактубда шундай дейилган. »Агар етакчи ўз хонадонини бошқара олмаса, Худонинг жамоатига қандай ғамхўрлик қила олади?!»
Аёл киши ўзига кўрсатилган хурмат-эътибор орқали қандай ўринда турганини айта олади. Болалар хам қайси даражада ёки ўринда турганини худди шундай эътибор ва ғамхўрлик орқали айта олади. Инсонларнинг сен билан нима учун муносабат қилаётганларини хам уларнинг афзаликларидан билишинг мумкин. Агар ниманидир Xудодан устун ёки юқори қўйсанг ўша нарсага сен мен учун Xудодан хам буюкроқ ва мухимроқ деб айтаётган бўласан. Шохлик Ўз хукмронлигини ўрнатмагунча хокимлик қила олмайди. Бизлар Xудонинг шохлигидамиз. Афзалликни чуқурроқ тушиниб олмоқчи бўлсак, энг биринчи ўринда — Xудонинг қиёфасида ва Унга ўхшаш эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Унга ўхшашлик дегани — соя демакдир. Унга ўхшаш бўлиб бораверишимизни яъни Унга ўхшашда давом этишимизни У афзал кўради. Афзалликларинг орқали хаётинг қайси томонга кетаётганини аниқлай оласан. Худо Ўзи учун нимани юқори қўяди?
Муқаддас Маъбадинг олдида сажда қиламан, Содиқ севгинг, садоқатинг учун Ўзингга шукрона айтаман, Номингни ҳам, сўзингни ҳам ҳар нарсадан юқори қўйгансан. (Забур 137:2)
У Ўз Номи орқали танилган ва қудратини Каломи орқали исботлаган. У Ўз сўзини ва Ўз номини хамма нарсадан юқори қўяди. Нима бўлишидан қатъий назар У Ўз Сўзини хамма нарсадан юқори қўяди. У хамма нарсадан муносабатни юқорига қўяди, У учун хеч нарса муносабатдан устун бўла олмайди. Биз бундай инсон ўз сўзи билан тенг бўлишини ўргандик, чунки инсон ўз сўзида оқланади ёки махкум бўлади. Сўзларинг жуда катта ахамиятга эга. Худо қандай бўлса Унинг Сўзи хам шундай яъни У Ўз Сўзи билан бир хил. Бизлар учун хам бу шунчалик ахамиятли бўлиши керак.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.