2:35

Имкон ва фурсат

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Исо билан шогирдлари Ерихо шаҳрига келдилар. Улар шаҳардан чиқиб кетаётганларида бир талай халойиқ уларга эргашди. Тимей ўғли Бартимей исмли бир кўр тиланчи йўл чеккасида ўтирган эди. У Носиралик Исо ўтиб кетаётганини эшитиб:

— Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! — деб бақира бошлади. Кўп одамлар эса унга: “Жим бўл!” деб жеркишди. Лекин у:

— Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил! — деб янада қаттиқроқ бақирди.

Исо тўхтаб: “Уни чақириб келинглар”, деди. Одамлар келиб, кўр одамга: “Дадил бўл, ўрнингдан тур. У сени чақиряпти”, деб айтишди.

Кўр тўнини ечиб ташлаб, ўрнидан сакраб турди–да, Исонинг ёнига келди. Исо ундан сўради: — Сен Мендан нима истайсан? — Устозим, кўзларим кўрсин! — деди кўр. Исо унга: — Боравер, ишончинг сени соғайтирди, — деди. Ўша заҳоти у кўра бошлади. Сўнг Исонинг ортидан эргашиб кетди. (Mарк 10:46-52)

Муқаддас Каломда Бартимей исмли киши хақида ёзилган, у кўр бўлиб туғилган эди. У фақатгина қоронғулик оламини биларди, холос. Ўша пайтларда кўр ва чўлоқ кишилар Маъбадга кира олмас эди. Унинг ахволи оғир эди. Хаётда нималардан махрумсан? Нимадан бебахра қолгансан? Хамманинг ахволи бир хил эмас. Кунларнинг бирида Унинг у яшаб турган қишлоққа Исо келди. У Исо хақида эшитган эди, шунинг учун бақира бошлади. Одамлар унга жим бўлишни айтишди, лекин у баттар бақира бошлади.

Бизлар бақирмасак Раббимиз ёнимиздан ўтиб кетадими? Бартимей кўра олмас эди, лекин у ўша ерга Исо келганини эшитди ва бақира бошлади. Исонинг хузурини англаб фахмлаб, таниб ол, ана ундан кейин сенда ўзгариш бошланади. Одамлар сени жим бўл деб жерккани учун Xудога бақиришни тўхтатиб қўйдингми? Бу сенинг фурсатинг, уни билиб ол, фурсатни бой берма, темирни қизиганда босиб қол. Бертимей яшаб туран ерга Исонинг яна қайтиб келиши гумон эди.

Шундай имкониятлар бўладики улар хаётингда бир ёки икки марта келади. Агар ўшалардан фойдалана олмасанг тақдирингдагилардан қуруқ қоласан. Бахт қуши бошингга қўнганда ушлаб ол. Бартимейнинг тақдирида Исони кўриш бор эди, лекин у бунга ёриб чиқиш орқали эришди. Бугун сен хам Исога худди шундай мурожаат қил, худди У ёнингдан ўтиб кетаётгандек, Уни чақир.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top