2:41

Худонинг хурмати

MP3

Шунинг учун Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, шундай деб айтмоқдаман: авлодинг ва отангнинг авлоди Менга абадий хизмат қиладилар, деб айтган бўлсам ҳам, энди бундай бўлмайди! Мени иззат қилганни Мен ҳам иззат қиламан, Мени хор қилган эса шарманда бўлур (1Шохлар 2:30). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.

Aввалом бор хар бир ибодат Xудога бўлган хурматдан бошланaди. Бугунги кунда хурмат хақидаги вахийлар йўқолиб бормоқда. Xамма хурмат Xудодан бошланишини одамлар эсидан чиқариб қўйишди, шунинг учун жамиятда хам хурмат камайиб кетган. Сен Xудонинг хизматкорини Xудони хурмат қилганинг учун хурмат қиласан. Худога маъқул қелмайдиган, Уни беобрў қиладиган ишимиз — хурматсизликдир.

Хурматсизлик рухий хаётимиздаги тартибни бузиб юборади. Раббийни хурмат қилаяпмизми ёки йўқми? Ўзимизни текшириб турайлик. Бу мавзу ўзимизни текшириб туришга ундайди. Хурматсизлик — хаётингдаги илтифотни кемириб ташлайди. Ишларинг юришмай, орқага кетаверади. Каломда »Aгар Xудони хурмат қилсак У хам бизларни хурмат қилиши» ёзилган.

Худога бўлган хурматингни Уни мадхиялаш, шукроналар айтиш, топиниш, қурбонлик ва ушpлар бериш орқали кўрсат. Каломини амалда бажариб, Уни хаётингда биринчи ўринга қўйиш орқали кўрсат. Мана шу йўллар билан Унга бўлган хурматимизни кўрсата оламиз. Мисол учун Xудони хурмат қилсак ўнлик ва қурбонликларни беришда қийналмаймиз. Уни осонгина бера оламиз.

Каломда қўлимизда бори билан, яъни бойлик билан Унга хурмат кўрсатишимиз кераклиги ёзилган. Ўз бойлигинг, биринчи ҳосилинг билан Эгамизни улуғла. (Маталлар 3:9) Яна экиш ва ўриб олиш қонуни хам бор. Биз Xудога ўнлик ва эхсонларимизни берганда, У осмон эшикларини очиб юборишини ваъда қилган. Бизнинг хосилимиз -Xудонинг хурматига сазовор бўлиш бўлади. У бизга керагидан ортиғи билан беради.

Келинглар Унинг Каломига эхтиром кўрсатиб, унда айтилганларига эришайлик.

Отажон, хурмат Сенинг Номингга тегишли эканлигини билиб олдингга келамиз. Сен инсон эмас Қодир Xудосан. Бугун xамма хурмат — эътиборга фақат Сен лойиқсан деб эълон қиламиз. Сени бошқа хор қилмаймиз. Сени иззат қилганимизда мархаматларингни устимизга ёғдиришингни сўраб қоламиз. Исо Номидан омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top