3:43

Муқаддас Руҳнинг келиши

MP3

“Аммо Муқаддас Руҳ сизларни қамраб олганда, куч–қудратга тўласизлар. Қуддусда, Яҳудия ва Самарияда, ер юзининг ҳамма бурчакларида сизлар Менинг шоҳидларим бўласизлар. (Xаворийлар 1:8) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Муқаддас Рух биттадир ва мана шу рух, Исо Масихни ўликлардан тирилтирган. У Исога ишонган хар бир инсонга келади; Яхудийми, Мажусийми, эркакми, аёлми, қора танлими ёки оқ танлими, буларнинг Унга дахли йўқ… Муқаддас Рухсиз бизлар ўлик ва қуруқ бўлиб қоламиз. Муқаддас Рух қандай келади? Жамоатнинг энг оғир гунохи – Муқаддас Рух келганда Уни танимаслигидир. Инсоннинг ўзи тузиб қўйган дастури Муқаддас Рухдан хам устунроқ бўлиб қолган. Ўзимиз тузган дастур ва урф–одатларга амал қиламиз.

Ўтказаётган мажлисларимизда инсоннинг обрў-эътиборига кўпроқ диққат қиламиз. У хаётингда нaмоён бўлмагунча, башарий инсон бўлиб яшайверасан. Муқаддас Рух хозир бўлганда ўзгаришлар бўлади. Исо Муқаддас Рух келмагунча битта хам мўъжиза қилмаган. У бугун хаётингга хозир бўлиб, Ўзини хаётингда нaмоён қилишни истайди. Муқаддас Рухнинг келишига тайёрмисан? У хаётингга келиб қандайдир янги нарса қилмоқчи. У бутунлай бошқача хали содир қилмаган, янги нарса қилмоқчи. Муқаддас Рух қандай инсонга келади? У икки хил инсонга келади. Эзилган ва бузилган қалбли инсонга хамда Унга очиқ бўлганларга келади. Муқаддас Рух Xудонинг ишларини қилишимиз учун қувватлантиради. Муқаддас Рух келганда ғайритабиий нарсалар бўлишини кутишинг керак. У сени мўъжизалар қилишда ишлатишини кутишинг керак. Хаётингга Муқаддас Рух келганда хушхабарнинг ишончли гувохи бўласан. Судга келган кишининг етарли далили бўлмаса унинг гувохлиги асоссиз қолади. Муқаддас Рухнинг харакатисиз Xушхабар тарқатиш самарасиздир. Унда хеч қандай аломатлар хамрохлик қилмайди, тасдиқсиз қолаверади. Хушхабар мўъжизалар билан исботланиши шарт. Муқаддас Рухни қабул қилганингда У сени расмий гувох, яъни гувох бўлиш хуқуқига эга қилди. Судда шахснинг гувохлигини тасдиқловчи исбот бўлмаса, унинг гувохлиги сохта хисобланади. Исо Масих хақида айтганларимизни Муқаддас Рух тасдиқлаб беради, У хақида нималарни ишонч билан айтган бўлсак, ўшаларни исботлайди.

Дин Муқаддас Рухнинг хозирги пайтдаги вазифасини билмагани учун, У хақида камдан кам гапиради. Муқаддас Рухсиз Каломга ҳам эга бўла олмас эдик. Муқаддас Рухсиз бокира қиз хомиладор хам бўла олмас эди. Муқаддас Рухсиз Исо Масихнинг ўлиши ва ўликлардан тирилиши хам бўлмас эди. Муқаддас Рухсиз Жамоат хам туғилмас эди. Агар Муқаддас Рухга ўрин бермасак имонимиз заиф ва асоссиз бўлиб қолади. Бугунги кунда Жамият бизни қабул қилиши, ёқтириши учун Муқаддас Рух шахсини рад қилдик. Исо Масихнинг вахийси Муқаддас Рух билан боғлиқдир. Биз худди Муқаддас Рухнинг тилини топишга интилаётган кишиларга ўхшаймиз. Биз кўпроқ Xудони эмас одамларни ранжитиб қўйишдан қўрқамиз. Бу билан Xудонинг ким эканлигини номоён қила олмаймиз. Уни бузиб кўрсатамиз. Xаётимизни кўрганлар, Xудо хақида нотўғри талқин қилишади. Биз Муқаддас Рухни итариб ташлаб илохийликни эса тарихга тақаб қўймоқдамиз. Муқаддас Рухга ишончимиз оз бўлса, илохийлик хам кам бўлади.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top