“Орангиздан қайси бир ота, ўғли балиқ сўраганда, унга балиқ ўрнига илон беради? Ёки тухум сўраганда, унга чаён беради? Сизлар гуноҳкор бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера олар экансиз, осмондаги Ота ҳам Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни беришга қанчалар тайёр” (Луқо 11). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Xyдо билан яшаб, Муқаддас Рухнинг хушмуомалали шасх эканлигини билдим. Биз Уни таниш ёки танимаслигимиздан қатъий назар, У шу ердадир. У хар бир сухбатни индамасдан, жим туриб эшитувчидир. У муаммо ва тўқнашувлар ичидаги тинчлигимиздир. У хамиша хозиру–нозирдир. Шундай бўлсада, У таклиф этилгандагина келади. У фақат шу йўл билан, яъни таклиф орқали келади. Муқаддас Рух хақида хаммамиз кўп эшитганмиз ва Унинг бошқалар хаётида қилган ишларини кўрганмиз. Ўша кишилар хаётида Муқаддас Рух қилган ишларни кўриб бизларда хам шундай бўлса эди, деб орзу қиламиз. Лекин биз буни қандай бошлашни билмаймиз. Бу Отадан Муқаддас Рухни юборишини сўраш билан бошланади. Исо бу хақида шундай деган эди, »Мен сизларга Отам ваъда қилган Муқаддас Руҳни юбораман. Шунинг учун юқоридан қудрат келиб сизларни қамраб олмагунча, шу шаҳарда қолинглар.» Муқаддас Рух шу ваъдани амалга оширди.
Сен Муқаддас Рухни жуда хам тусашингни, Уни орзу қилишингни хохлайди. У сенинг рухсатингсиз чекланган холда туради. У хаётингда зохир бўлса сени албатта ишлатади. У сенинг қўлларингга айланади. Қўлларингни касалларга қўйганингда У хам ўша ерда бўлади. Муқаддас Рух Xудонинг қўли хам деб танилган. Муқаддас Рух бизларда яшар экан, биз Унинг кудратли қўлларига айланамиз. Биз Уни хорлаб ташламаслигимиз керак. Уни хаётингга келиб сени ишлатишини сўра. Худо инсонни яратганда Унинг димoғига хаёт нафасини пуфлади. Худо Одам Атони илохий оламнинг устидан хокимлик қилиши учун ғайритабиийликда ишлатди. Хайвонлар вахший эмас эди, инсон ва табиат орасида ўзаро тотувлик бўлган эди. Илохийлик хукмрон эди. Гунохдан сўнг илохийлик инсон учун бегона бўлиб қолди. Шундан сўнг илохийлик инсон учун ахмоқона туюла бошлади. У Муқаддас Рух шахсидан махрум бўлиб қолди. У пасайтирилгандан сўнг табиий оламда яшай бошлади. Одам Ато рухан бечора, камбағал бўлиб қолди. Рухан камбағал бўлсанг, хаётингга тушкинлик ва эзилиш келади. Муқаддас Рухсиз имоннинг душманига хам қарши тура олмайсан. Каломда Муқаддас Рухга тўлиб-тошиш доимий эканлиги айтилган. Биз хар куни тўлиб тошаверишимиз керак. Мисол учун машинамиз юриши учун унга бензин қуйиб турамиз. Муқаддас Рух хаётингда хар доим тинмасдан янги нарсалар қилишни истайди. Агар тўлиб-тошмасанг рухан бечора, камбағал бўлиб қоласан. Хар куни Рух билан тўлиб-тошиб яшашинг мухим эканлигини тушиниб ол. Mен мана шу нарса хаётингда бўлишини Xудодан ибодат қилиб сўрайман. Худодаги хаётдан бўлак бошқа нарсалар билан қалбингни тўлдириш-бехуда. Бу нарсага хеч қачон йўл қўйма. Рух билан тўлиб-тошсанг сиқилмай, эзилмай ташвишсиз хаёт кечира оласан, бунинг иложиси бор. Рух билан тўлиб тошсанг тушкинликка тушмай яшай оласан, ха бунинг хам иложиси бор. Мен сени бола каби ишониб қўлларингни Раббийга кўтаришингни сўрайман. У сени Рухга тўлиб тоширар экан илохий тинчликка эга бўла бошлайсан. Номалум тилларда ибодат қилишни бошлашинг мумкин. Бугуноқ Муқаддас Рух билан янада тўлиб тош, У сени қудратига қайтадан, янгидан тўлиб тоширсин. Қўлларингни кўтариб, Унга миннатдорчилик билдиришни бошла. У турган жойингга келади. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.