Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Mуқаддас Китобдан хокимиятнинг турли хил босқичлари мавжудлигини кўришимиз мумкин. Хамма хокимият xудудийдир. Мисол учун шох мустақил шахсни билдиради. Шох инсонлар томонидан сайланмайди. У авлоди туфайли бунга муяссар бўлади. У фақат қўлга киритган худудлар устидан расмий равишда шохлик қила олади. Хокимиятдаги энг юқори мартаба бу шохдир. Ундан кейинги босқичда эса президент ва бош вазир туради. Буларнинг барисида хокимият оз, чунки уларни инсонлар исталган пайти лавозимидан бўшатиб юбориши мумкин. Шох эса фақат ўлганидан кейин маъсулиятидан озод бўлиши мумкин.
Лекин хокимиятни шохнинг насли давом эттиради. Президент ёки бош вазир инсонлар сайлови орқали халқнинг ёки бирор давлатнинг боши хисобланади. Хокимият маълум бир вақтгача амал қилади. Подшох, Президент ва Бош вазирда умумиий ўхшашликлар хам бор. Шохлик насл насаб орқали давлат ходимлари эса инсонларнинг овоз бериб сайланиш орқали юзага келади. Қурултой аъзолари махаллий вилоятлардан тузилган бўлиб турли босқичлари мавжуд. Уларнинг хокимияти фақат шахар ёки вилоятларгагина етади. Уларнинг хокимияти қонунлари орқали фаолият кўрсата олади. Хар бир хокимият: сенатор, қурултой аъзоси, хоким ўзларига берилган хақ-хуқуқларга биноан расмий равишда хокимиятини амалда ишлата олади. Худо бу структурани шундай фаолият юритишини истади. Шахсий хаётда хам сен қўшнингнинг хонадонига бориб, унинг болаларига ёки хотинига қандай ишлашни ёки нима қилишни айта олмайсан.
Чунки унинг болалари ёки хотини устидан сенга хокимият берилмаган. Хамма ўз жойини билиши керак. Одамлар хокимият нима учун қўйилганини билишмайди, унинг мақсадини тушинмагани учун хокимиятга қарши бош кўтаришади. Агар мен президент бўлсам шохга ўхшаб фаолият кўрсата олмайман. Шунинг учун бизга берилган хақ -хуқуқларга биноан хокимиятимизни ишлатайлик. Хокимият — итоат ёки амал қилишга мажбурлайдиган хуқуқий кучдир. Юнон тилида куч — қудратни ишлатишга хуқуқ сўзинининг кучли маънолари бор. Шунинг учун сен Xудонинг ўрнида туриб хокимиятни ишга соласан. Бизга берилган хокимиятни бошқа одамлар биз учун ишлатиб бера олмайди. Биз гапирганимизда, осмон менга Xудованд гапиряпди деб билади.
Исо бизларга тоғларни сўз айтиб кўчиришимизни айтди. Сен шахсий хаётингдаги тоғларга сўз айтишинг керак. Вазиятларинг овозингни танийди. Тоғлар сўзлар орқали вужудга келган, xа улар сўзлардан тузилган. Вазиятларинг хам сўзларинг махсулидир. Энди вазиятларингни Xудонинг Каломи билан бузишинг мумкин. Имонли бўлганинг учун мана шу қудратни ишлатишга хуқуқлисан. Ха қудратни ишлатишга хаққинг бор. Душман овозингни эшитганда сени эмас, Xудони кўради. У Xудонинг сўзига бўйсингани учун сеникига хам сўзсиз бўйсинади. Заиф бўлишингга хожат йўқ. Нимани айтмоқчи ёки эълон қилмоқчи бўлсанг, ўша хаётингнинг қонунига айланади. Хаётинг устидан хокимиятни ол.
Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.