Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. “Шогирдлар эса кетиб, ҳамма ёқда Хушхабарни ваъз қилиб юрдилар. Раббимиз шогирдларига куч ато қилиб, аломатлар орқали уларнинг сўзларини тасдиқлар эди”. (Марк 16:20) Худонинг мана шу қоидаси менга жуда хам ёқади. У хеч қачон бизни тарк этмайди ва ташлаб кетмайди.
Унинг хузури хамиша бизлар биландир. Муқаддас Каломда танг қолганимизда хамиша тайёр турган мададкоримиз эканлиги айтилган. (Забур 45:2) Худо бизнинг панохимиз ва қувватимиздир, танг ахволларимизда хамиша тайёр турган ёрдамчимиздир. Худонинг қудрати Унинг хузурини, яъни борлигини исботловчи далилдир. Унинг қудрати бизга хамрохлик қилади. Хар куни шундай кўз-қараш билан яшамоғинг лозим.
Унинг қудрати бизга хамрох ва йўлдошдир. Унинг қудратини хаётимизда кўрмоқчи бўлсак имон харакатини қилишимиз керак, ўшандагина қудрат хамрохлик қилади. Исо шогирдларини хизматга юборганида Раббимиз улар билан бирга ишлаганини кўрдик. Бизнинг айтганларимизни У жим бўлиб эшитади. Ха биз овозимизни баланд қилиб гапирамиз, У эса секин, билинтирмай бизга хамроx бўлади.
Биз гапирганимизда инсонлар Xудони кўришади, чунки У айтган сўзларини тасдиқлаб туради. Унинг қудрати бизнинг айтган сўзларимизга хамрохлик қилади. Айтаётган сўзларимиз Каломга мос бўлиши керак. Еремиё китобининг биринчи бобида “Тўғри кўрдинг, — деди Эгам. — Бодом шохи Менинг ҳушёр туришимни билдиради. Айтган сўзларимни Мен тез орада бажо келтираман”.
Хар доим Xудонинг Сўзини айтганда, унинг тез бажо бўлишини ва хаётингда рўёбга чиқишини кутишинг керак. Худо Сўзини албатта бажо қилади, чунки Унинг Ўзи Сўздир. Худо хар доим Сўзини тасдиқлаш учун қулай фурсатлар излайди. Имонли бўлганинг учун эрталабдан кунингни Каломни эълон қилиш билан бошлашинг керак. Шундай қилсанг, тезроқ натижаларга эришасан. У Ўз Сўзига биноан жавоб беради.
Бугун Xудонинг Сўзини айтдингми? Бугун Xудо хаётингда зохир бўлишини сўрадингми? Бу хақида ибодат қилдингми? Бугун нимага ишониб турибсан? Ўзингни ёлғиз сезишишингга хожат йўқ. Унинг қудрати имон билан харакат қилганингда хамрохинг бўлади. Каломга ишон ва уни айт.
Oта, Сенга рахмат айтаман чунки қаерга бормайин умрим мобайнида хамрохлик қиласан. Қудратинг вазиятларимни парчалаб ташлайди ва имон харакатини бошлаганимда ёнимда йўлдошим бўласан. Сен доимо мен билан бирга эканлигингни эълон қиламан ва дахшатлардан қўрқмайман. Исо Номидан, омин.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.