2:55

Нега одамлар мўжизага ишонмай қўйишди?

MP3

“Қалбида Худонинг Руҳи бўлмаган инсонлар Худонинг Руҳи ўргатган ҳақиқатни рад қиладилар. Улар учун бу ҳақиқат тентакликдай туюлади, бу ҳақиқатни улар тушуна олмайдилар. Зеро, бу ҳақиқатни фақатгина Худонинг Руҳи ёрдами билан тушунса бўлади. Қалбида Худонинг Руҳи бўлган инсон ҳамма нарсага баҳо бера олади, аммо бошқалар у одамга баҳо беришга ожиз. “Ахир, ким Раббимизнинг фикр–зикрини англаб етибдики, Унга йўл–йўриқ кўрсатса?! Биз эса Масиҳдай фикрлай оламиз”. (1 Коринфликлар 2). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар.

Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Ғайритабиийлик жуда хам қизиқарли мавзу. Бу шахсан ўзим учун жуда хам қизиқ, чунки бу хусусда кўп йиллик тажрибага эгаман. Илохийлик билан умр кечирмайдиган инсонларни учратиб қолсам уларга бу хақида оғиз хам очмайман. Хаттоки уларга тушинтиришга хам харакат қилмайман. Фақат бошидан кечириш орқалигина тушиниши мумкин бўлган нарсаларни уларга тушинтира олмайсан. Дунёга гунох кириб келгандан буён инсон унинг таъсирида яшамоқда. Гунохдан олдин Одам Ато илохийликда умр кечирган.

Гунох сабабли инсон ўзидаги потенциаллаpни тўлиқ ишлата олмайди. Шунинг учун илохийлик инсонга етти ёт бегона бўлиб қолди. Инсон Xудонинг эмас дунёнинг тушунчаси билан яшайди. Илохийлик умуман инсон ақлига тўғри келмай қолди. Инсон ўзининг ақли билан илохийликни тушина олмайди. Энг катта мўъжиза инсон хаётининг ўзгаришидир. Инсон ўзининг хатти-харакатлари ва хаётидан тўймагунча, яъни чарчамагунича қалбини тўлиқ Xудога оча олмайди.

Xудо хаётингга келиб Ўзини зохир қилади, чунки У инқирозлар, қийинчиликлар ичида Ўзини сенга очиб беради. Сен хақингда Унинг билмайдиган ёки кўрмайдиган хеч нарсаси йўқ. Худонинг Исмларидан бири “Ел Ройидир”, бунинг маъноси мени кўриб турувчи Xудодир. Худо сени кўриб турибди ва У сен хақингда хамма нарсани билади. У хаётингни ўзгартиришга тайёр турибди. Сен хамма нарсадан қўлингни тортиб, энди чарчадим, қўлимдан бошқа хеч нарса келмайди, менда хаммаси тамом бўлди деганингда Xудо сен учун мўъжиза қилиб беради.

Сеники тамом бўлгандагина, Xудоники бошланади. Ота, менда хаммаси тамом бўлганини айтаман, ха мен энди хеч нарса қила олмайман. Хаётимни харакатлантирувчи Сенсан. Ха иш-харакатни бошловчи Ўзингсан деб тан оламан. Хаётимга келганингда мўъжиза, аломат ва ғаройиботлар бўлишини биламан. Сенга ишонаман ва Сени Раббим деб эътироф этаман. Хаётимга Сени қабул қиламан. Исо Номидан, омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top