2:57

Муносабатлар тикланишга қодир 4 қисм

MP3

Салом азизлар. Муносабатларни қайта тиклашимиз учун “Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ғамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик.” (Римликларга 15:2) Кишиларни жаҳлларини ютишимиз, ҳаттоки бу асосланмаган жаҳл бўлганида ҳам, бизни қурбонлик қилганимизни билдиради. Аммо ёдингизда бўлсин, биринчи Исо буни сиз учун бажарди. Исо асоссиз ва жирканч ғазабни сизни қутқариш учун ўзига ютди. “Чунки Масиҳ ҳам Ўз-ўзини мамнун қилмади. Лекин Забурда У ҳақда ёзилганидек, “Сени таҳкир қилувчиларнинг ҳақорати Менинг устимга тушди.” (Римликларга 12:3)

Сиз томонингиздан чиққан жанжалга иқрор бўлинг. Агар сиз муносабатларни тиклаш бўйича жиддий бўлсангиз, сиз ўз хатоларингиз ва гуноҳларингизни тан олишдан бошлашингиз керак. Исо бу нарсаларни аниқроқ кўришга ёрдам беришини айтди: “Эй иккиюзламачи! Олдин ўз кўзингдан ходани чиқариб ол, кейин биродаринг кўзидан чўпни қандай чиқармоқ учун кўзинг очилади.” (Матто 7:5) Ҳар биримизнинг ҳам ожиз томонларимиз борлиги учун ҳам, балки сиз жанжаллашган киши билан учрашишдан олдин бошқа бир кишидан ҳаракатларингиз ҳақида сўрашингиз ҳам мақсадга мувофиқдир. Худодан жанжалнинг қанча қисми сизга тегишли эканлигини кўрсатишни ҳам сўранг. “Муаммо менда эдими? Мен жуда ҳис туйғуга берилдимми ёки вазиятни тўғри баҳолай олмаддимми?” деб сўранг.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди.” (1 Юҳанно 1:8) Иқрор бўлиш қайта тикланиш учун энг қудратли қуролдир. Кўпинча жанжални ҳал қилишимиз жанжал келтирган жароҳатдан кўра оғирроқ бўлиши мумкин. Қачонки сиз камтарлик билан айбингизни тан олсангиз, бошқа инсон сизни ўзингизни ҳимоя қилишингизни кутгани учун ҳам сизга ҳеч қандай зарба бермайди ва унинг ҳис-туйғулари енгиллашади. Айбингизни бошқа нарсага буриб кечирим сўраманг; жанжалдаги улушингизни самимийлик билан қабул қилинг.

Хатоларингиз учун маъсулиятли бўлиб кечирим сўранг. Инсонга эмас, муаммога ҳужум қилинг. Сиз фақатгина айбни ҳал қилишга ҳаракат қилиш билан муаммони ҳам қилолмайсиз. Сиз иккаласидан бирини танлашингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Мулойим жавоб жаҳлни юмшатади, аммо ўткир тил қизишувчанликни аланга олдиради.” (Сулаймон Ҳикматлари 15:1) Сўзларингизни донолик билан танлаб гапиринг. Юмшоқ жавоб доимо истеҳзоли жавобдан афзалдир.

Жанжални ҳал қилаётганингизда, қандай гапиришингиз нимани гапиришингиздек муҳимдир. Агар сиз ҳужум қилиб гапирсангиз, бу ҳимоя қилаётганингиздек қабул қилинади. Худо шундай дейди, “Доно ва етук киши ўзининг заковати билан маълумдир. Унинг сўзлари қанчалик ёқимли бўлса, у шунчалик ишонарли бўлади.”(Сулаймон Ҳикматлари 16:21) Шикоят қилавериш иш бермайди. Қўрс бўлганингизда ҳеч қачон қабул қилинмайсиз.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top