Салом азизлар. Фақатгина Инжилга ишониш етарли эмас; Мен Муқаддас Руҳ мени ҳақиқат билан ўзгартириши учун онгимни Муқаддас Калом билан тўлдиришим керак. Буни амалга оширишнинг беш йўли бор: буни қабул қиласиз; буни ўқийсиз; текшириб чиқасиз; ёдга оласиз ва уни акс эттирасиз.
Биринчидан, сиз уни очиқ муносабат билан эшитасиз ва қабул қиласиз. Уруғ экувчи ҳақидаги масал бизнинг қалбимизда Худонинг Каломи қандай илдиз отишини ва мева беришини билдиради. Исо уч хил қабул қилолмайдиган муносабатлар ҳақида гапиради – ёпиқ онг, яъни қаттиқ тупроқ, юзаки онг, яъни ҳосилсиз тупроқ ва безовта бўладиган онг, яъни бегона ўтларга тўла тупроқ ва у яна шундай деган «Шу сабабдан қандай тинглаётганингизга диққат қилинглар.” (Луқо 8:18) Агар сиз бирор ваъздан ёки Калом ўқитувчи кишидан бирор нарса ўрганмаётган бўлсангиз, муносабатингизни текшириб кўринг, айниқса кибрингизни, чунки сиз камтар ва қабул қилувчи бўлсангиз Худо ҳаттоки энг зерикарли ўқитувчилар орқали ҳам сизга гапиради.
Ёқуб шундай маслаҳат беради, “Худонинг қалбингизга экиб қўйган каломини мулойимлик билан тан олинглар. Ана бу калом жонларингизни қутқаришга қодир.” (Ёқуб 1:21) Иккинчидан, 2000 йиллик жамоат тарихида қўпинча руҳонийларгина Муқаддас Каломни ўқиганлар, аммо ҳозирги кунда бир неча миллионлаб кишилар Муқаддас Каломни ўқийдилар. Шунга қарамасдан, кўпгина имонлилар Муқаддас Каломдан кўра ўзларининг севимли газеталарини ҳар куни матолаа қиладилар. Шунинг учун ҳам биз ўсолмаймиз. Биз уч соат телевизор кўриб, кейин уч минут Муқаддас Калом ўқиб ўсишни кутолмаймиз.
Муқаддас Каломнинг “ҳар бир саҳифасига” ишонган кишилар унинг ҳар бир саҳифасини ўқиб чиқмаганлар. Агар Муқаддас Каломни ҳар куни ўн беш минут ўқисангиз, уни бир йилда ўқиб тугатасиз. Агар ҳар куни телевизор томоша қилиш вақтингизни ярим соатга қисқартириб, унинг ўрнига Муқаддас Каломни ўқисангиз, бир йилда уни икки марта ўқиб чиқишингиз мумкин.
Ҳар куни Муқаддас Каломни ўқишингиз сизни Худонинг овози майдонида сақлаб туради. Шунинг учун ҳам Худо Исроилнинг шоҳларига Каломнинг нусхасини ўзлари билан бирга олиб юришларига буюрган: “У буни доимо ўзида сақлаб ҳар куни ўқиб туриши керак.”(Қонунлар 17:19) Лекин буни фақатгина олдингизда олиб юрманг; уни мунтазам ўқиб туринг. Бунинг учун оддийгина ёрдамчи восита кундалик Муқаддас Калом ўқиш режасидир.
Бу сизга Муқаддас Каломнинг бирор парчасини ўтказиб юбормаслик ва бирор бобга эътиборсизлик билан қарашингиздан сақлайди. Учинчидан, Муқаддас Калом текшириб кўриш, ёки ўрганиш Каломда яшашнинг амалий йўллардан биридир. Каломни ўқиш ва уни ўрганиш орасидаги фарқ икки ҳаракатдан иборат: парчадан саволлар сўраш ва ўзингизнинг фикрларингизни ёзиб чиқишингиз. Агар сиз ўз фикрларингизни қоғозга ёки компьютерга ёзмас экансиз, сиз Муқаддас Каломни ўрганолмайсиз.
Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.