3:27

Душманингиз шердай бўкириб кезиб юрибди

MP3

Салом азизлар. Баъзи вазиятлар борки, сиз бошқалардан кўра кўпроқ васвасага тушасиз. Баъзи вазиятлар сизни дарҳол қоқинишингизга олиб келса, бошқалари эса сизни ташвишга солмайди. Бундай вазиятлар сизнинг ожизлигингиз учун ягонадир ва шунинг учун ҳам сиз уларни аниқлаштиришингиз керак, чунки Шайтон уларни аниқ билади. У сизни нима билан ушлашни аниқ билади ва у сизни бундай вазиятларга такрор ва такрор дуч келтиради. Бутрус шундай огоҳлантиради, “Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди.” (1 Бутрус 5:8) Ўзингиздан сўранг, “Қачон мен васвасага тушаман? Ҳафтанинг қайси кунлари? Куннинг қайси вақтида?” Шундай сўранг, “Қаерда мен кўпроқ васвасага тушаман? Ишдами? Уйдами? Қўшнимнинг уйидами? Спорт майдонидами?

Аеропортдами ёки шаҳардан ташқаридаги меҳмонхонадами?” “Васвасага тушаётганимда мен ким билан бирга бўламан? Дўстлар? Ҳамкасблар? Бегона кишилар? Ёлғиз қолганимдами?” деб ўзингиздан сўранг. Ва яна “Васвасага тушганимда ўзимни қандай ҳис қиламан?” Бу сиз чарчаган ёки ёлғиз ёки сиқилаётган ёки стресс вақтида бўлиши мумкин. Бу сизга жароҳат етказилган вақтда ёки сиз хафа бўлган вақтингизда ёки ташвишланаётган вақтда ёки катта муваффақият ёки руҳий юксакликда бўлиши мумкин.

Сиз ўзингизнинг васвасага тушишингиз моҳиятни ўрганинг ва ундай вазиятлардан имкон қадар чекинишга ҳаракат қилинг. Муқаддас Калом бизга доимо васвасаларни кутиб уларга тайёр бўлишимизни айтади. Павлус шундай деган, “Шайтонга имконият берманг!” Донолик билан тузилган режа васвасани камайтиради. Сулаймон ҳикматларда айтилган сўзларга риоя қилинг: “Сўқмоқларингни тўғрилагин, барча йўлларинг мустаҳкам бўлсин. Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма, ёвузликдан узоқлаш.” (Сулаймон Ҳикматлари 4:26-27) “Тўғрининг йўли ёмонликдан узоқлаштиради, йўлини қўриқлаган эса ўз жонини асрайди.” (Сулаймон Ҳикматлари 16:17) Худонинг ёрдамини кутинг. Жаннатнинг йигирма тўрт соат ҳам ишлайдиган тез ёрдам бўлими бор. Худо сиздан васвасага тушганингизда Ундан ёрдам сўрашингизни ҳоҳлайди. У шундай дейди, “Оғир кунларда Мени чақиргин, Мен сенга нажот бераман, Сен эса Мени улуғлайсан” (Забур 49:15) Мен буни “микро тўлқинли” ибодат деб атайман, чунки бу тез ва айнан жойида қилинади: Ёрдам! ёки Тревогага ўхшайди. Қачонки васвасага тушаётганингизда, сизда Худо билан узоқ гаплашишга вақт бўлмайди; сиз оддийгина қичқирасиз.

Довуд, Дониёр, Бутрус, Павлус ва бошқа миллионлаб кишилар балога йўлиққанларида худди шундай “тез ёрдам” ибодат қилганлар. Исо Масиҳ меҳрибон бўлганлиги учун ҳам бизнинг ибодатларимиз дарҳол эшитилишига Муқаддас Калом кафолат беради. Исо ҳам худди биз дуч келган васвасаларга дуч келди. У “Бизнинг Олий руҳониймиз заифликларимизга ҳамдард бўлишга ожиз эмас, У ҳар томондан бизлар каби васвасага солинган, лекин гуноҳ қилмаган.” (Ибронийларга 4:15) Агар Худо бизга васвасаларда ёрдам беришига тайёр экан, нега биз васвасаларда Унга қарамас эканмиз? Тўғриси, кўпинча биз ёрдам қабул қилишни ҳоҳламаймиз! Бунинг нотўғри эканлигини билган ҳолда васвасага берилишни ҳоҳлаймиз. Ўша вақтда биз нима энг яхши эканлигини Худодан ҳам кўпроқ биламиз деб ўйлаймиз.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top