Салом азизлар. Худо сизни ҳаётингизда ўзгартириш қилиш учун яратди. Кўпгина китоблар ҳаётдан қанчалик кўп “олиш”ни ўргатсада, Худо сизни яратишидан сабаби бу эмас. Сиз ердаги ҳаётга фақатгина ундан олиш учун эмас, балки унга қўшиш учун ҳам яратилгансиз. Худо сизни баъзи нарсаларни қайтариб беришингизни ҳоҳлайди. Бу Худонинг ҳаётингиздаги тўртинчи мақсадидир ва бу “хизмат” деб номланади. Муқаддас Калом бизга бу мавзуда кўпгина тушунтиришлар беради.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди.” (Эфесликлар 2:10) Ушбу “хайрли ишлар” сизнинг хизматингиздир. Қачонки сиз бошқаларга қандайдир хизмат қилсангиз, сиз аслида Худога хизмат қиляпсиз ва мақсадингизнинг бирини бажо келтиряпсиз. Худо Еремиёга айтган гапи биз учун ҳам тўғри келади: “Мен сени онангнинг қорнида яратмасдан илгари танладим. Сен туғилмасдан илгари мен сени махсус иш учун ажратиб қўйдим.” Сиз ушбу сайёррада махсус тайинланиш учун қўйилгансиз.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо бизларни қутқарди ва муқаддас бир даъват билан чақирди. Бунга биз савоб ишларимиз туфайли эришмадик. Аксинча, Худо Ўз ҳоҳиши билан азалий вақтларданоқ Исо Масиҳ орқали бизга иноят қилишга қарор қилган эди.” (2 Тимўтийга 1:9) Худо сизни Унинг “муқаддас иши”ни бажо келтиришингиз учун қутқарди. Сиз хизмат орқали қутқарилмагансиз, балки хизмат учун қутқарилгансиз. Худонинг шоҳлигида, сизнинг бажо келтиришингиз учун жой, мақсад, рол ва вазифангиз мавжуд. Бу сизнинг ҳаётингизга буюк қадрят ва маъно беради.
Исо сизнинг нажотингизни сотиб олиш учун Ўзининг ҳаётини тўлади. Муқаддас Калом бизга шуни эслатади, “Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз ва руҳингиз билан Худони улуғланглар. Чунки сизлар Худога тегишлисиз.” (1 Коринфликларга 6:20) Биз Худога айб, қўрқув ёки вазифа юзасидан эмас, балки биз учун бажарган буюк миннатдорчилик юзасидан хизмат қиламиз. Нажот орқали бизнинг ўтмишимиз кечирилган, ҳозирга ҳаётимизга маъно берилган ва келажагимиз таъминланган. Ушбу ажойиб афзалликлар юзасидан Павлус хулоса қилганди, “Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб бағишланглар.” (Римликлар 12:1)
Ҳаворий Юҳанно бизнинг бошқаларга севгида бажо келтирган хизматимиз қутқарилганимизни кўрсатади. У шундай деган, “Биз ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биз биродарларимизни севамиз.” (1 Юҳанно 3:14) Агар мен бошқаларга севги кўрсатмасам, уларга хизмат қилиш истаги бўлмаса ва фақат ўзимнинг эҳтиёжларимни ўйласам, мен ўзимга савол беришим керакки, ҳақиқатан ҳам Масиҳ менинг қалбимда яшаяптими? Қутқарилган қалб хизмат қилишни ҳоҳлайдиган қалбдир.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.