Салом азизлар. Худога хизмат қилиш учун кишилар томонидан нотўғри тушунилган тушунча бу хизмат сўзидир. Агар кишилар “хизмат” деган сўзни эшитганларида, улар чўпонлар, руҳонийлар ва нозирларни ўйлайдилар, аммо Худо Унинг оиласининг ҳар бир аъзоси хизматкор эканлигини айтади. Муқаддас Каломда хизматчи ва хизматкор сўзлари синоним бўлиб келган. Сиз Масиҳий бўлсангиз, сиз хизматчисиз. Бутруснинг қайнонаси касал бўлиб ётганида, Исо уни тузатганидан сўнг у дарҳол “ўрнидан туриб Исога хизмат қила бошлади” ва ўзининг тузалгани ҳадясини ишлатди. Биз ҳам худди шундай қилишимиз керак. Биз бошқаларга ёрдам бериш учун тузалганмиз. Биз марҳатмат бўлиш учун марҳаматланганмиз. Биз ўтириб олиб жаннатни кутиш учун эмас, балки хизмат қилиш учун қутқарилганмиз. Сиз олдин ҳеч ўйлаб кўрганмисиз нега Худо биз Унинг иноятини қабул қилишимиз биланоқ бизни жаннатга олиб кетмаган?
Нега У бизни йиқилган дунёга ташлаб кетади? У бизни бу ерда Ўз мақсадини амалга ошириш учун ташлаб кетади. Сиз қутқарилганингиздан сўнг Худо сизни Ўзининг мақсадлари учун ишлатишни ҳоҳлайди. Худонинг сизда Унинг жамоати учун хизмати ва дунё учун вазифаси бор. Сиз Худога хизмат қилиш учун чақирилгансиз. Улғаяр экансиз, Худонинг “чақириш”и фақат чўпонлар, хизматчилар, энага аёллар ва жамоатда “тўлиқ” хизмат қилаётган бошқа хизматчиларга тегишли деб ўйлаган бўлишингиз мумкин, аммо Муқаддас Калом ҳар бир Масиҳий хизмат қилишга чақирилган деб айтади. Сизнинг нажотга чақирилишингиз хизматга чақирилишингиздир. Улар бир хилдир. Ишингиз ёки мансабингиздан қатъий назар сиз тўлиқ хизматга чақирилгансиз.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шунга ўхшаб, сизлар ҳам, эй биродарларим, Бошқасига, яъни қайта тирилган Масиҳга тегиб ва Масиҳ баданининг бир қисми бўлиб, Илоҳий Қонун олдида ўлган ҳисобидасизлар. Бу эса Худо йўлида самарали бўлишимиз учундир.” (Римликларга 7:4) Худога хизматда қанча вақт фойдали бўляпсиз? Хитойдаги баъзи жамоатларда янги имонга келганларни “Исонинг ҳозир кўриши учун иккита янги кўзи, эшитиши учун янги қулоқлари, ёрдам бериши учун янги қўллари ва бошқаларни севиши учун янги қалби бор.”
Сиз жамоат оиласига чақирилишингизнинг сабабларидан бири бошқа имонлиларга амалий жиҳатдан хизмат қилишдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Сизлар эса Масиҳнинг баданисизлар, Унинг айрим-айрим узвларисизлар.” (1 Коринфликларга 12:27) Ҳар қандай жамоат бўлмасин сизнинг хизматингиз Масиҳ Танаси учун жуда ҳам керак. Ҳар биримизнинг бажаришимиз керак бўлган ролимиз бор ва ҳар бир рол муҳимдир. Худо учун кичик хизмат йўқ; ҳамма хизмат ҳам қадрлидир. Худди шунингдек, жамоатда аҳамиятсиз хизматлар йўқдир. Баъзилари кўринарли ва баъзилари парда орқасидадир, аммо ҳаммаси ҳам муҳимдир. Кичик ёки яширин хизматлар кўпинча энг катта ўзгариш қилади. Менинг уйимда, энг муҳим чироқ ошхонадаги жудям порлоқ чироқ эмас, балки тунда уйғониб кетиб оёғимни уриб олмаслигим учун ёруғлик бериб турадиган тунги чироқчадир. Ўлчов ва аҳамиятнинг ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ. Ҳар бир хизмат қадрли, чунки ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз учун бир-биримизга муҳтожмиз.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.